+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Фев 2023

ҲАЗРАТ АЛИШЕР НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ

Вилоятимизда буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навиой таваллудининг 582 йиллигига бағишланган "Хазрат Навоийга эҳтиром" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

 Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ҳарбийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокидаги тадбир аввалида Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, улуғ мутафаккир хотирасига эҳтиром кўрсатилди.  

Жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини, унинг бебаҳо адабий мероси, инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарларини ўрганиш, кенг тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу аҳоли, айниқса, ёшларда адабиётга қизиқишни, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга, маънавиятини юксалтиришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа, адабиётшунос олим Баҳодир Раҳмонов сўз олиб,  ўзбек тилининг асосчиси,  буюк мутафаккир ва давлат арбоби  Алишер Навоийнинг ҳаёти, ижоди, ижодий меросининг аҳамияти ҳақида гапирдилар. Иқтидорли ёш ижодкорлар томонидан Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

Вилоят маданият бошқармаси    санъаткорлари томонидан Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, унинг ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.

 Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарлари, таълим муассасаларида бўлиб ўтди.

 

Восит АҲМАД