+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Дек 2022

Ўттиз нафар хотин-қиз ишли бўлди

Аёллар бандлиги

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган, ишсиз аёл ва қизларнинг бандилигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Марҳамат туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Марҳамат тумани ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида тумандаги турли маҳаллаларда яшовчи ишсиз, лекин ишлаш истаги бўлган 120 нафар хотин-қиз Турон маҳалласида жойлашган "Royal Thay  branch"  масъулияти чекланган жамиятининг трикотаж корхонасида бўлди.

Хотин-қизлар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд иш ўринлари билан таништирилди.         

Асосан, болалар учун трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Royal Thay  branch" да 100 нафар хотин-қиз меҳнат қилади. Айни кунда корхона яна 200 нафар кишини ишга қабул қилиш имконига эга. Корхонада ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган, бажарилган ишга қараб, ойлик иш ҳақи мунтазаб бериб борилади.

-      Корхонанинг уйимга яқинлиги, қолаверса, бу ерда яратилган шароитлар менга маъқул келиб, ишга жойлашдим, - дейди Қушчи маҳалласида яшовчи Собирахон Назарова. - Насиб этса, ишни пухта ўрганиб, яхши ишлаб, оиламга моддий жиҳатдан ёрдам беришга астойдил ҳаракат қиламан.

 Корхонада бўлган аёлларнинг 30 нафари ишлаш истагини билдирди. Улар билан шу ернинг ўзида меҳнат шартномаси тузилди.

Ҳафизахон МАМАРИЗАЕВА,

Марҳамат тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.