+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

Иқтидор соҳибалари сараланмоқда

Танлов

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Хусусан, мамлакатимизда таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови кўплаб ёш истеъдод ва иқтидор соҳибаларини юзага чиқаришда, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида мазкур танлов номзодларини саралаш туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, танловнинг Андижон шаҳар босқичида  14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 75 нафар иқтидорли 7 та йўналишда ўз иқтидор, маҳорат ва салоҳиятларини намойиш этдилар.

- Танловда қатнашиш истагидаги қизларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Улуғбекова. - Қатнашчилар ўтган йилдагига нисбатан анча кўп бўлди. Энг муҳими, қизларнинг фаоллиги, танловда иштирок этишга бўлган иштиёқи ортиб бораётганлиги эътиборга молик. 

Танловнинг якуний натижаларига кўра, ҳар бир йўналиш  бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Танлов ғолиблари шаҳар ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шаҳло ҲАМИДОВА,

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқитувчиси.