+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Окт 2022

Маҳбубахон халқаро танлов ғолиби

Мукофот муборак!

Андижон педагогика коллежи махсус фан ўқитувчиси Маҳбубахон Исроилова вилоятимиздаги энг фаол, фидойи ва ижодкор ўқитувчилардан биридир. У Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида талабалар, магистрлар, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда Янги Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши ва ривожи учун  улкан ҳисса қўшиб келаётган фидойи, билимдон ва изланувчан илм-фан соҳаси вакиллари ўртасида ўтказилган "Илм-фан фидокори" халқаро танловда ўзининг илмий, маърифий мавзулардаги ижодий ишлари билан иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олди.

Фарғона шаҳрида халқаро танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган фидойи муаллим М. Исроилова ҳам бор. Танлов ташкилотчилари томонидан унга диплом ва "Илм-фан фидокори" махсус нишони топширилди.

Газетамизнинг фаол жамоатчи мухбирларидан бири бўлган ижодкор устоз Маҳбубахон Исроиловани ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз. Келгусидаги фаолиятида бундан-да юксак ютуқларга эришишини тилаб қоламиз.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ