+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Сен 2022

Талабалар ҳам ўқиб, ҳам ишлаш имконига эга бўлди

Ёшларга эътибор

Андижон давлат педагогика институти Талабалар турар-жойи ҳудудида вилоят ҳокими ташаббуси билан институт ҳамда Андижон шаҳридаги "Ҳарир тола" масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида "Талабалар" тикувчилик корхонаси ишга туширилди.

Мутасаддилар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида корхона очилишига бағишланганган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, талабаларни янги ўқув йили билан муборакбод этди, Президентимиз ташаббуси билан талаба ёшларнинг ўқиши, яшаши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади.

Бугунги кунда институтнинг кундузги ва кечки бўлимларида 19 та таълим йўналиши бўйича 3 минг 400 нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Институт тасарруфидаги талабалар тураржойи ҳудудида ташкил этилган  янги корхона талаба ёшларга ҳунар ўрганиш билан бирга, қўшимча даромад топиш имконини беради.

- Корхонада талаба ёшларимиз дарсдан бўш вақтларида ҳунар ўрганишлари,   шунингдек, ишлаб ўзларига қўшимча даромад топишлари мумкин, - дейди Андижон давлат педагогика институти ректори Бахтиёржон Расулов. - Биринчи босқичда ишлаш иштиёқи бўлган 120 нафар талаба қизнинг бандлиги таъминланган бўлса, келгусида корхона фаолиятини ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳисобига яна 200 нафар талабанинг ишлаши, доимий даромад топиши учун имкон яратилади.

Тадбирда қатнашган талабалар яратиб берилган имкониятдан, замонавий, шинам тикувчилик корхонаси ташкил этилганилигидан беҳад мамнун эканликларини изҳор этди.

- Ётоқхонамиз ҳудудида тикувчилик корхонаси ташкил этилганидан ниҳоятда   хурсандмиз, - дейди Мактабгача таълим йўналиши 1- босқич талабаси Шалола Назирова. - Мен асли Фарғона вилоятиданман. Энди институтда ўқиш билан бирга, дарсдан бўш   вақтларимда ишлаш, қўшимча даромад топиш имконига ҳам эга бўлдим. Бунинг учун биз ёшларга кенг имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга, вилоят ҳокимига, институтимиз раҳбариятига барча талабалар номидан раҳмат айтаман.

Вилоят ҳокими тикувчилик корхонасида иш бошлаган талаба-қизлар билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф, фикр-мулоҳазаларини эшитди. Мулоқот давомида тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган 3 нафар талаба-қизнинг контракт пули шу жойнинг ўзида тўлаб берилди.

 

Фурқатбек нодирбеков,

институт Матбуот котиби.