+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Сен 2022

"Энг улуғ, энг азиз" танлови вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номли вилоят ахборот-кутубхона марказида мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига бағишланиб, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ўтказилган "Энг улуғ, энг азиз" танлови вилоят  босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир очилишида сўз олган вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Тожибоев,  Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими раиси Махпурахон Артиқова ва бошқалар томонидан мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссаси, юртимизда ижодкорларнинг самарали ижод қилишлари учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда мазкур танлов муҳим аҳамият касб этаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Ижодий танловда 21 нафар шоир ва ёзувчининг 30 дан ортиқ китоби ва бошқа ижодий ишлари, 28 та босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакилларининг 240 га яқин мақола, кўрсатув ва   бошқа ижодий материаллари, интернет-журналистикаси вакилларининг 50 дан ортиқ, шунингдек, 20 га яқин мусаввир, халқ амалий санъати вакиллари, фотограф ва дизайнерларнинг 150 дан ортиқ ижодий ишлари кўриб чиқилди.

Тадбирда қатнашчиларнинг ижод намуналари кўргазмаси намойиш этилди. Уларда истиқлол халқимиз учун улуғ неъмат эканлигини, мустақиллик йилларида юртимизда, хусусан, вилоятимизда қўлга киритилаётган улкан ютуқларнинг мазмун-моҳиятини, бунёдкорлик ишларини, бой тарихимиз, халқимизнинг урф-одатлари, миллий қадриятлари иштирокчиларнинг бадиий асарлари, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг журналистик ижод намуналари, фотография, дизайнерлик ишлари ҳамда тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб берилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, адабиёт йўналиши бўйича Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарид Усмон, телерадио йўналиши  бўйича Ўзбекистон   телерадиокомпанияси вилоят мухбири Иброҳимжон Зуфаров, босма оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, журналистларнинг ижодий ишлари йўналиши бўйича "Андижоннома" газетаси таҳририяти, интернет журналистикаси бўйича Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги вилоят мухбири Фахриддин Ибайдуллаев, тасвирий санъат, фото ва дизайн йўналиши бўйича дизайнер Марибжон Рўзибоев ҳамда мусаввир Азизбек Жабборов тақдим этган асар ва ижодий ишлари билан ғолибликни қўлга киритди.

- Мамлакатимиз мустақиллиги, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятидаги юксалишлар кенг ёритилган ижодий ишларим билан қатнашдим, - дейди танловнинг телерадио йўналиши  ғолиби Иброҳимжон Зуфаров. - Ижодий ишларим эътироф этилиб, ғолиб бўлганлигимдан беҳад хурсандман. Бу менга куч ва илҳом бағишлайди, келгусида янада фаол ишлашга ундайди.

Якунда барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик     совғалар топширилди.

Нигора САЙДАЛИЕВА.