+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Авг 2022

ЭНГ ЯХШИ ИХТИРОЧИ, РАЦИОНАЛИЗАТОР АЁЛЛАР АНИҚЛАНДИ

Танлов

Андижон машинасозлик институтида "Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли - 2022" ҳафталиги доирасида ўтказилган "Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли" танлови ғолиблари маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги йиғилиш баёнига асосан, "Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли - 2022" ҳафталиги доирасида ўтказилган  танловда 40 нафардан зиёд ихтирочи, рационализатор ва олима аёллар ўзларининг ихтиро, инновацион ғоя, таклиф  ва илмий ишланмалари билан иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Абдуллаева, Андижон машинасозлик институти ректори Умиджон Турдиалиев мамлакатимизда хотин-қизларга, хусусан, илм-фан билан шуғулланаётган опа-сингилларимизга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларга ўзларининг илмий-ижодий салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришлари учун зарур шароитлар яратиб берилаётганлигини таъкидладилар.

Аёл нафақат оила бекаси, фарзандлар тарбиячиси, балки жамиятнинг фаол аъзосидир. Эътироф этиш керакки, иқтидорли хотин-қизларимиз фан ва техника тараққиётининг барча йўналишларида ўзларининг илмий-амалий изланишлари, ихтиро, инновацион лойиҳа ва илмий ишланмалари билан янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотлар яратиш жараёнларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

- Иқтидорли, юксак илмий салоҳиятга эга хотин-қизларни, шунингдек, улар томонидан олиб борилаётган илмий изланишларнинг асосий йўналишлари, ҳолати, даражаси ва аҳамиятини аниқлаш, ихтирочи ва рационализатор опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танловда ҳақиқатдан ҳам ўз соҳасининг мукаммал эгаллаган хотин-қизларимиз қатнашди, - дейди вилоят «Ихтирочи аёл» уюшмаси раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Моҳигул Жўраева. - Иштирокчиларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган инновацион лойиҳалари, илмий-техникавий ишланмалари, амалиётга татбиқ этилиши бўйича қизиқарли тақдимотлари нафақат ҳакамларда, балки кенг илмий жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Якунда  "Энг яхши ихтиро ва фойдали модель", "Энг яхши саноат намунаси, селекция ютуғи ва рационализаторлик таклифи", "АКТни ривожлантириш бўйича энг яхши инновацион лойиҳа", "Энг яхши бизнес-лойиҳа", "Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси" сингари 10 та номинация бўйича тақдимотлар орасидан энг яхшилари ғолиб, деб топилди.

- Танловда "Техника олийгоҳларида мутахассислик фанларини ўқитишни физик ҳодисалар асосида модернизация қилиш ("Мехатроника ва робототехника" бакалавриат таълим йўналиши мисолида)" номли лойиҳа билан иштирок этиб, "Янги педагогик технологиялар бўйича энг яхши инновацион лойиҳа" номинацияси бўйича ғолиб бўлдим, - дейди Андижон машинасозлик институти мустақил тадқиқотчиси Саида Атажонова. - Мазкур лойиҳада "Мехатроника ва робототехника" таълим йўналишини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, техника соҳасида аёллар фаолиятини ривожлантириш, янги педагогик технология ва усуллар яратиш, замонавий ўқув адабиётларни нашр этиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши белгиланган.

Барча номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Раънохон ЮСУПОВА,

Андижон машинасозлик институти ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.