+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Дек 2016

ДЕМОКРАТИЯНИНГ ЁРҚИН НАМОЙИШИ

(50- сон, 2016 й.) Жараён

Жорий йил 5 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Президент сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган онлайн тарзидаги тадбири бўлиб ўтди.

Андижон олимпиа захиралари коллежида ташкил этилган ушбу тадбирда ЎзЛиДеп фаоллари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, турли соҳа вакиллари, санъат ва маданият намояндалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилганлар Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказига онлайн тарзида боғланиб, сайловнинг дастлабки натижаларини кузатиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев 15 миллион 906 минг 724 овоз, яъни сайловда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоиз овози билан ғалаба қозонгани ҳақидаги хабар йиғилганлар томонидан қарсаклар билан кутиб олинди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов етакчилигида ўтган 25 йилда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида беқиёс ўзгаришлар амалга оширилгани, миллий давлатчилигимизнинг мустаҳкам асослари яратилиб, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти шакллантирилгани, бозор иқтисодиёти тамойиллари ривожлантирилганини, бундай кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Видеомулоқотда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов, Хўжаобод туманидаги Бирлашган қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Т. Йўлдошева сўз олиб,  вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари юксак савияда ўтганлиги, андижонликлар ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашганликларини айтиб, Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табрикладилар, Ватан тараққиёти ва халқ манфаати йўлидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тиладилар.

Тадбирда она Ватан, мустақиллик, бахт, юртимиздаги     тинчлик ва фаровонликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.