+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2021

АНДИЖОННИНГ ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАРИ АНИҚЛАНДИ

     Андижон шаҳрида "Анор - 2021" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда тадбиркор хотин-қизлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги, уларнинг  самарали фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

Танловда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркор, ҳунарманд ва фермер хотин-қизлар турли йўналишлардаги инновацион лойиҳалари, бизнес-режалари билан қатнашиб, ўзларининг имконият ва салоҳиятларини намойиш этди.

Тадбиркор аёллар, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес  ғояларини амалга  оширишга  кўмаклашиш, фаолияти самарадорлиги ҳамда профессионал маҳоратини ошириш, умуман, аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш мақсадида "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлими томонидан ўтказилган мазкур танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 13 нафар тадбиркор хотин-қиз иштирок этди.

Иштирокчиларнинг тадбиркорлик фаолияти  ишлаб чиқариш, фермерлик ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишларида белгиланган шартлар асосида кўриб чиқилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, ишлаб чиқариш йўналиши бўйича Олтинкўл туманидаги "Пергамент снегурочка" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бузайнаб Раҳматова, фермерлик йўналиши бўйича Қўрғонтепа туманидаги "Рустам-Бердивой" фермер хўжалиги раҳбари Умидахон Усмонова, аҳолига хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича Пахтаобод туманидаги "Ширинтой кичкинтой" мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Шириной Юлчиева ғолиб деб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Fолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик  совғалари билан тақдирланди.

Анжуманда тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар томонидан тайёрланган, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмалари ташкил этилди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ