+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2021

Андижон туманидаги 41- умумтаълим мактабида "Тил - миллат кўзгуси" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тил - миллат кўзгуси

Мактаб маъмурияти ташаббуси билан мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Гулҳаё Салоҳиддинова, Гулчеҳра Нўъмонова, Гўзалой Аҳмедова ҳамда ижодий-маънавий масалалар бўйича тарғиботчи ҳамкорлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллигига бағишланиб ўтказилган тадбирда 6-, 11- синф ўқувчилари иштирок этдилар,  ўзларининг ўзбек тилига оид билимларини   бойитдилар.

Тадбирда сўз олган мактаб директори Дилфузахон Fиёсова ва бошқалар тилимизнинг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамияти, ўзига хос бой ва гўзал жилоси, шунингдек, унинг ривожи ва  умрбоқийлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирдилар.

- Ёш авлодни Ватанпарварлик, она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш зиёлилар, ижодкорлар олдида турган энг муҳим вазифалардан бири, - дейди Д.Fиёсова. - Тил байрами муносабати билан ўтказилган ушбу тадбир шубҳасиз, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ўқувчилар тилимизнинг жозибаси, ўзига хос қирраларини, тилимизни ардоқлаш, унинг нуфузига соя соладиган кўринишларга барҳам бериш лозимлигини айтилган шеър ва ғазаллар, куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари орқали намойиш этди.

 Ўқувчиларда  унутилмас таассуротлар қолдирган ушбу тадбирнинг  фаол иштирокчиларига китоблар совға қилинди.

Қундузхон ЮЛДАШЕВА,

Мазкур мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.