+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Июль 2021

Хўжаободлик Абдуллаевлар оиласи "Ёш китобхон оила" танлови ғолиби

Танлов

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёш китобхон оила" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўртасида китобхонликни кенг   тарғиб қилиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари томонидан ўтказилган "Ёш китобхон оила" танловининг очилишига бағишланган тадбирда китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги, инсон камолотидаги тутган ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта эканлиги, китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда албатта, ўз ўрнини топиши, ҳурмат ва эътибор қозониши, ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини ҳамда мутолаа маданиятини ошириш борасидаги ишларни янада юксалтириш лозимлиги таъкидланди.

Ўттиз ёшгача бўлган ёш оилалар ўртасида ўтказилган танловнинг саралаш босқичларида 600 дан зиёд ёш оила қатнашди. Вилоят     босқичида туман, шаҳар босқичларида ғолибликни кўлга киритган 32 та ёш китобхон оила иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш этди.

Қизиқарли, муросасиз баҳлар билан ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган Хўжаобод тумани Нишоббўйи маҳалласида яшовчи Моҳинур ва Бекзодбек Абдуллаевлар оиласи ғолиб чиқиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Оила қурганимизга бир йилдан ошди, бир нафар фарзандимиз бор, - дейди танлов ғолибаси Андижон давлат университети Педагогика факультети талабаси Моҳинур Абдуллаева. - Турмуш ўртоғим, қайнота, қайнонам, умуман, оиламиз китобхон оила. Оила даврасидаги суҳбатларимизнинг аксарияти  китоблар, ўқиб чиққан асарларимиз ҳақида кечади. Чунки китоб ўқишдан руҳий, маънавий озуқа оламиз. Китоб ҳар қандай инсонга яқин дўст бўла олади, ҳаётда адашмасликка, ҳар қандай масала юзасидан тўғри қарор чиқаришга ёрдам беради.

Танловда иккинчи ўрин Жалақудуқ тумани Янгисор маҳалласида яшовчи Ҳаётбек ва Мухтасархон Зуҳриддиновалар оиласига, учинчи ўрин Избоскан тумани Жонобод маҳалласида яшовчи Улуғбек ва Мақсудахон Ҳакимовалар оиласига насиб этди.

Fолиб ва совриндолар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ