+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

ТАЛАБАЛАР ШОИРНИНГ УЙ-МУЗЕЙИДА БЎЛДИ

Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқитувчи ва талабалари Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилиб ўсган Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласида бўлишди.

Ёшлар иттифоқининг институтдаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф хотирасини улуғлаш мақсадида унинг таваллуд куни олдидан Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласига саёҳат уюштирилди.

 Саёҳат қатнашчилари дастлаб шоирнинг уй-музейида бўлиб, шоир ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар, музейда сақланаётган қўлёзма ва китоблар билан яқиндан танишди. Шоир хонадонида ўтказилган мушоирада Муҳаммад Юсуф ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритилди, унинг содда, одамлар қалбига яқин шеърлари, ижодкор талабалар томонидан эса шоирга бағишлаб ёзилган шеърлар ўқилди. 

- Шоирнинг содда, халқона шеърлари жуда кўп юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбидан мустаҳкам жой олган, - дейди Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси Гулноза Равшанова. -  Чунки унинг шеърлари самимийлиги, соддалиги билан кўнгилнинг нозик   туйғуларини жунбушга келтиради, айниқса, ватанни ўзгача севишга, ардоқлашга ундайди.

Саёҳат давомида талабалар  шоир қабрини зиёрат қилди, унинг инсоний фазилатлари ҳақида фикрлар билдирилди.

Орифжон АБДУЛЛАЕВ,

Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти раиси.