+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Апр 2022

АНДИЖОНДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ

Андижонда II республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

 

Китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, буюк аждодларимиз хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва ҳалқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини ошириш бўйича адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодни ватнапарварлик руҳида тарбиялаш, ителлектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенг тарғиб этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Маънавият-маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари, З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона маркази ва бошқа  қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 18-23 апрель кунлари Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган II республика “Китоб ҳафталиги” доирасида қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

 

З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказида давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, ҳарбий хизматчилар, китобхонлар, ёшлар, умуман, аҳолининг барча қатлами вакиллари иштирокида ҳафталик очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда юртдошларимизнинг маънавиятини, дунёқараши ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизни улуғлаш, аҳолининг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

 

-                         “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида вилоятдаги меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар, жумладан, китоб ярмаркалари, акциялар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, танловлар ўтказилади, - дейди вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Тожибоев. – Ана шу тадбирлар, шубҳасиз, китобхонлар, қолаверса, ҳар бир юртдошимиз қалбида унутулмас таассуротлар қолдиради.

 

  Вилоят кутубхонасида бир гуруҳ шоир ва ёзувчиларнинг китобхонлар билан учрашуви, андижонлик ижодкор Баҳодир Андижонийнинг “Саодат давони”, “Туйғулар чашмаси” номли китоблари тақдимотидан китохонлар бир олам таассуротлар олди.

 

- Китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди, - дейди тадбир иштирокчиси, Ўзбекистон Республикакси Ички ишлар вазирлиги Андижон академик лицейи кутубхона мудири Гулчеҳра Анорбоева, – Қолаверса, мунтазам китоб ўқийдиган инсон билимли, одоб-аҳлоқли, юксак маънавиятли шахс сифатида жамиятда нафақат ўз ўрнини топа олади, балки, унинг  фаол аъзосига айланади. Шу маънода ҳафталиги доирасидаги тадбирлар лицейимиз ўқувчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

Тадбирда қўшни Қирғизистон Республикасидан келган меҳмонлар ҳам иштирок этди.

 

- Ўзбекистон Президенти, ҳукумати қарорлари асосида юртингизда ўтказилаётган китоб байрамида қатнашиб, очиғи, ҳавасим келди, - дейди Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри бадиий раҳбари, шоира Барно Исоқова. – Улкан таассуротлар олдим. Бундай тадбирлар ҳамма давлатларда ҳам ўтказилавермайди. Ишончим комилки, китобни, илм-маърифатни қадрлаган юрт шубҳасиз, тараққиётнинг юксак чўққиларини забт этади.   

 

Китобхонлик ҳафталиги доирасида вилоятдаги таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмларда “Китоб менинг дўстим” акцияси, “Китоб ва маънавият”, “Китоб мутолааси менинг севимли машғулотим” мавзусидаги маънавий-маърифийвий тадбирлар, “Энг фаол китобхон”, “Энг фаол ва истеъдодли ёш ижодкор”, “Энг фаол китобхон оила”, “Энг яхши хонадон кутубхонаси” танловлари, олий ўқув юртлари талабалари ўртасида мумтоз адабиёт вакиллари ижоди бўйича “Ғазалхонлик” танлови, “З.М. Бобур” ҳамда “Абдулҳамид Чўлпон” ижодига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

 

- Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг адабиётга бўлган эътиборини, аҳоли ўртасида маънавий озуқа манбаи бўлган китобга, китоб ўқишга бўлган қизиқишни, мутолаа маданиятини оширишдан иборат, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Қўчқорова. – Шу билан бирга, фуқароларимизнинг китобхонлик даражасини янада юксалтириш кўзда тутилган.

 

Катта тантана билан ўтаётган китобхонлик ҳафталиги ва адабиёт байрами давомида “Чўлпон” китобининг икки жилдли тўплами, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Адабиёт” нашриётида чоп этилган “Хабибий”, шунингдек,  андижонлик ижодкорлар Фарид Усмоннинг “Тунда чопган тулпорлар”, Музаффар Жаъфарнинг “Айтарим бордир менинг”, Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчиларининг ижод намуналари жамланган “Ёшлик баёзи” номли китобларининг тақдимотлари ўтказилади.

 

  Андижонда “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини юксалтириш ва кенг тарғиб қилишга, уларнинг китобга, адабиётга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.