+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

21 Март 2021

Устоз ва ўқувчилар билими синовдан ўтказилди

Беллашув

Бугунги кунда таълим-тарбия сифатини замон талаблари даражасига кўтариш давлат  сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Таълим-тарбия тизимининг асосий вазифаси - ўқувчиларни Ватанни севадиган, ўз билими ва истеъдодига суянадиган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан эркин фойдалана оладиган қилиб тарбиялашдан иборат. Бу ўқитувчилар зиммасига улкан вазифаларни юклайди. Ўқитувчининг ижодий изланишлари орқали таълим самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган омиллардан бири бу таълим муассасаларида фан ойликлари, очиқ ва кўргазмали дарслар, турли тадбирлар ўтказилишидир.

Андижон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали педагоглар билимини кенгайтириш мақсадида информатика фани бўйича "Билимдонлар"  кўрик танлови ўтказилди. Андижон шаҳридаги 5-, Балиқчи туманидаги 10-умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган кеча қизғин беллашувлар ва таассуротларга бой кечди.

Беллашувда 5-мактаб шарафини 9-синф ўқувчиларидан тузилган жамоа муносиб ҳимоя қилди. Билимдон устозлар ва уларнинг шогирдлари етти шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Айниқса, ўқитувчилар баҳси жуда қизиқарли кечди. Жамоаларнинг ҳар бир шарт бўйича иштироки баҳолаб борилди. Дўстона рақобат руҳида ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, 5-умумтаълим мактаби жамоаси ғолиб чиқди.

Кечанинг бадиий қисмида иштирокчи жамоалар томонидан тайёрланган дастур-ижро этилган қўшиқ ва рақслар, айтилган шеърлар, шунингдек, қизиқарли саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

Тадбир сўнггида танловда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари  билан  тақдирландилар.

Гулпари ШАРИПОВА,

Андижон шаҳридаги

 5-умумтаълим мактаби информатика фани

 

ўқитувчиси.