+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

21 Март 2021

Вилоят ҳокими ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 100 нафар шаҳрихонлик аёлга 5 миллион сўмдан пул топширди

Жараён

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманида ҳунарманд, шунингдек, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан мулоқот ўтказди.

Мулоқотда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, айниқса, муҳтарама опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш,   бандлигини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Айни кунда Шаҳрихон туманида 249 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг ярмидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Мулоқотда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётган бўлса-да, лекин бу борада туманда ҳали қатор муаммолар мавжудлиги алоҳида қайд этилди.

Маълумки, Шаҳрихонда ҳунармандчилик анча ривожланган. Пичоқчилик, дўппидўзлик, каштачилик, миллий тўн тикиш сингари қатор ҳунармандлик йўналишларида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Ана шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими опа-сингилларимиз   бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришда ана шу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди.

Жорий йилда маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар натижасида туманидаги 3 минг 476 нафар хотин-қиз "Аёллар дафтари"га киритилди. Уларнинг 1 минг 852 нафари ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун банкдан кредит олиш истагини билдирган.

Мулоқотда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, АТ Халқ банки вилоят ҳудудий филиали, Шаҳрихон туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан туманда кредит олиш истагидаги 528 нафар ҳунарманд хотин-қизга 2 миллиард 640 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилиши таъкидланди. Шунингдек, мазкур маблағлар   босқичма-босқич берилиши, уни мақсадли сафлаш ва қайтариш юзасидан   маълумот ва тушунчалар берилди.

Учрашув давомида вилоят ҳокими ўз тадбиркорлигини бошлаш ва кенгайтириш арафасида турган 100 нафар хотин-қизга имтиёзли кредит ҳисобидан 5 миллион сўмдан нақд пул топширди.

- Мен ўз хонадонимда тикувчилик билан шуғулланаман, - дейди Шаҳрихон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мадинахон Оталиқова. - Икки нафар шогирдим билан иш юритаман, асосан аёллар либосларини тикиб сотамиз.

Фаолиятимни кенгайтириш мақсадида кредит олиш учун мурожаат қилган эдим. Менга кредит ажратиладиган бўлди. Вилоят ҳокими бериладиган кредит ҳисобидан 5 миллион сўм нақд пул бергани эса менга шижоат бахш этди. Энг муҳими, мен маҳалламиздаги ишсиз ёшлардан яна икки нафарини шогирд қилиб ёнимга оламан. Уларга ҳунар ўргатаман, тикувчилик билан мустақил шуғулланишларига ёрдам бераман.  

Мулоқот давомида хотин-қизларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди. Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 15 нафар аёлга  соғлигини тиклаши учун имтиёзли йўлланма берилди. Шаҳрихон туман ҳокимлиги эса қийин шароитда яшаётган 4 нафар аёлнинг уй-жойини ҳомийлик асосида таъмирлаб берадиган бўлди.

 

 Раҳимжон ХЎЖАМБЕРДИЕВ