+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

21 Март 2021

Вилоятимизда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтди

ободлик

Наврўз байрами олдидан юртимизда  ўтказилган "Обод ва кўркам маҳаллам" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.

Умумхалқ  хайрия ҳашарида андижонликлар фаол иштирок этиб, ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқлар, кўчалар, ҳиёбонларни, қабристонларни тозалаш, умуман, катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишларини амалга оширди.

 Хайрия ҳашари вилоятнинг ҳар бир гўшасини озода ва    орасталигини, покиза ва ободлигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар, етим-есирлар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятлари давомийлигининг ёрқин  намунаси бўлди.  

Ҳашар доирасидаги ободонлаштириш ишларида 1 миллион нафардан зиёд  киши қатнашган бўлса, улардан 650 минг нафардан ортиғини ёшлар ташкил этди.

  -  Наврўз байрами олдидан маҳаллалар, шаҳар ва қишлоқларда кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Нишонов. - Ҳашар доирасида кенг кўламли ободонлаштиририш ишлари амалга оширилди, зиёратгоҳ ва қабристонлар тозаланди, вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди. Шунингдек, ногирон, ёлғиз яшовчи кексаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

  Ҳашарда вилоятимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир кўча ва маҳалласини, қўйингки, ҳар бир хонадонни обод қилишдек эзгу ҳаракатда юртдошларимиз фаол иштирок этди.

- Ҳашар халқимизнинг қадим ва ўзига хос қадриятларидан биридир, - дейди Андижон шаҳридаги Садоқат маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодиржон Чинохунов. - Шу боис ҳам ушбу тадбирда каттаю кичик бирдек фаол иштирок этди. Хайрия ҳашарида байрам тантаналарига муносиб ҳозирлик кўриш, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу саъй-ҳаракатлар ўз ифодасини топди.       

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ҳашар давомида қарийб 1 минг 528 гектардан зиёд ер майдони ободонлаштирилди, 467 километрга яқин ариқ ва лотоклар тозаланди, 1 минг 200 тоннага яқин чиқинди чиқариб ташланди, бу ишларни бажариш учун 400 дан зиёд техника воситалари жалб этилди. Бундан ташқари, 477 зиёратгоҳ ва қабристон тозаланди, 254 минг 200 дан ортиқ дарахтга шакл берилиб, 332 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар, 120   мингдан зиёд гул кўчатлари экилди.  Вилоят бўйича 437 оиланинг 7 минг 190  квадрат метр ҳажмдаги уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб берилди.

 

Бир сўз билан айтганда, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлишга, уни янада обод этиш иштиёқи билан яшашга, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлашга, юртимиздаги ахиллик, меҳр-оқибат, тинчлик учун шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга ва Наврўз байрамини муносиб кутиб олишга  хизмат қилди.