+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Икки буюк шоир таваллудига бағишланди

Андижон  вилоят  болалар  ахборот  ресурс  марказида    бобокалонларимиз,   буюк мутафаккир Алишер Навоий ва шоҳ, шоир, саркарда Заҳириддин Муҳаммад  Бобурнинг  таваллуд  кунларига  бағишланган  қатор  тадбирлар бўлиб  ўтди.

 Кутубхона ходимлари ва "Нафосат" ижодкорлар клуби ҳамкорлигида ташкил  этилган тадбирда мактаб ўқувчилари, қатор мактаблар  кутубхоналари  мудирлари, кенг  китобхонлар  оммаси,  ижодкор  ёшлар  иштирок  этди. 

 Тадбирда шоирларнинг ғазал, рубоийларидан намуналар ўқилиб, ижодкор ёшлар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

"Нафосат" клуби ижодкорлари шоир ва носир Fани Мажид, қаламкашлардан  Икромжон Шукуров, Зокир Даврон, Саид Зайнобиддинов, Муслима Ҳалимова, Ойиша  Убайдуллаева, Умида Эгамбердиева ва   бошқалар Навоий, Бобур ғазалларига боғлаб ёзган  мухаммаслар ва шоирларга бағишланган шеърларидан  намуналар  ўқиб  бердилар.  Ҳофиз   Ўткирбек Усмонов раҳбарлигидаги созандалар гуруҳи томонидан ижро этилган куй ва  қўшиқлар, мактаб ўқувчиларининг рус, инглиз тилларида шеърларни ёддан, ифодали   ўқишлари,  шўх рақслар тадбирга ўзгача  файз бағишлади.

Ҳалимахон  БАДАЛОВА,

Булоқбоши  туманидаги   

 

7-умумтаълим  мактаби кутубхонаси  мудираси,  тадбир  иштирокчиси.