+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейида мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан "Бахтимиз қомуси" мавзусида тантанали тадбир ўтказилди.

Академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган тадбирни лицей директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А. Қаюмов очиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлиги, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда  муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади ва барчани байрам билан муборакбод этди.

Тадбирда фан олимпиадаларининг шаҳар босқичи,     "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Шундан сўнг ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган адабий композициялар, видеороликлар, Конституциямизни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Барча чиқишларда қомусимизнинг халқчиллиги, дунё Конституциялари ичида ўз нуфузига эга эканлиги эътироф этилди. Ахборот-ресурс маркази томонидан        китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Бундан ташқари, гуруҳлар томонидан мавзуга оид деворий газеталар тайёрланди. Якунда  тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчиларга лицей маъмуриятининг ташаккурномалари топширилди.

 

Гулчеҳра АНОРБОЕВА,

лицей Ахборот-ресурс маркази раҳбари.