+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

"МЕҲНАТ ТУРИЗМИ" ТАДБИРИ ДОИРАСИДА 75 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ИШГА ЖОЙЛАШДИ

Муаммо ва ечим

 

Марҳамат туманида ўтказилган "Меҳнат туризми" тадбири доирасида маҳаллалардаги ишсиз хотин-қизларнинг ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳати уюштирилди.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, айниқса, бандлигини таъминлаш бўйича жойларда олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан қатор топшириқ ва вазифалар берилган эди.

Туман ҳокимлиги, вилоят ҳамда туман прокуратураси, сектор раҳбарлари ҳамкорлигида видеоселекторда берилган топшириқлар, шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

Марҳамат туманида 172,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шундан 84 минг 416 нафарини хотин-қизлар, 36 минг  нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади. Туманда аёллар ва ёшлар фаоллигини ошириш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш,     бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 4 минг 406 нафар  аёл ҳамда 1 минг 921 нафар  ёшлар ишсиз эканлиги аниқланди. 

Айни кунда туманда 13 та трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатади. Уларда жами 1 минг 248 нафар хотин-қизлар ишлаб келаётгани, ушбу корхоналарда яна 821 та бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобга олиниб, ишсиз аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш учун "Меҳнат туризими" тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ишсиз аёллар ва ёшларнинг ана шу корхоналарга саёҳати ташкил этилди.

Тадбир давомида 75 нафар ишсиз аёллар ва ёшлар ишга жойлаштирилди.

Тумандаги "Барҳаёт Нозимжон файзи" масъулияти чекланган жамияти  томонидан умумий қиймати 6 миллиард сўмга тенг лойиҳа амалга оширилиб, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилган. Корхонада 150 та ишчи ўрни яратилган. Айни кунда эса 80 нафар киши меҳнат қилади. Корхонада ишсиз аёллар ва ёшлар билан ўтказилган учрашув давомида 15 нафар хотин-қиз ишга қабул қилинди.

Шунингдек, тадбирда "Afghan bazar silk carpets Andijan" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган гилам ишлаб чиқариш корхонасига 15 нафар, "Марҳамат текстил" корхонасига 15 нафар, "Касаба ҳамкор текстил" масъулияти чекланган жамиятининг трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига 30 нафар аёллар ва ёшлар ишга жойлаштирилди.

- Анчадан буён ишсиз, уйда ўтирар эдим, - дейди Увайсий маҳалласида яшовчи Жумагул Шукурова. - Қишлоғимизда трикотаж корхонаси барпо этилганидан жуда хурсанд бўлдик. Чунки бу билан ўз маҳалламизда ишлаш имкони туғилди. Шахсан мен корхонага ишга кириш ниятида юрган эдим. Тумандаги трикотаж корхоналарига саёхат уюштирилгани эса мен каби кўплаб қиз-аёлларга қўл келди.

"Меҳнат туризими" тадбири давомида мен "Касаба ҳамкор текстил" корхонасига тикувчи бўлиб ишга кирдим.

Марҳамат туманида аҳолининг      бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш,     касбга йўналтиришга қаратилган юқоридаги каби ишлар бундан буён ҳам изчил ва тизимли равишда олиб борилади.

Маъмурахон СОТВОЛДИЕВА,

 

Марҳамат тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.