+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

"Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш"

Ушбу ғоя остидаги тароғибот тадбирлари вилоятимизда юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтди

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида кенг жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва ёшлар иштирокида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" ғояси остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирларда сиёсатчилар, маънавият тарғиботчилари, олимлар,  ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, таниқли спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тарғибот тадбирларида иштирокчиларга Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида илгари сурилган фикрлар, Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг устивор йўналишлари, шунингдек,  "Конституция - халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги", "Янги Ўзбекистон - янги тараққиёт босқичида", "Аҳоли, айниқса, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга инновацион ёндашув" сингари қатор мавзулар юзасидан кенг тушунчалар берилди.

- Бугун мамлакатимиз барча соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди, - дейди республика Маънавият-маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Хожиматов.  -  Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижобий самаралар бериб, аҳолининг турмуш фаровонлиги, маънавияти юксалмоқда. Халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг нуфузи ортиб бормоқда. Ана шу ўзгаришлар, эришилаётган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, умуман, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида юртдошларимизга янада кенгроқ маълумотлар бериш ўтказилаётган тадбирларимизнинг бош мақсадидир. 

Андижон шаҳридаги 29-, 11- ва 37- умутаълим мактабларида бўлиб ўтган тадбирларда аҳоли вакиллари, айниқса ёшлар фаол иштирок этди.  Ўтказилган суҳбат ва маърузалар юзасидан қизиқарли савол-жавоблар бўлди. 

Тадбирлар доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари, уюшмаган ёшлар ҳамда "Fайрат", "Иқбол", Дукчи Эшон маҳалларида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида мактабларнинг спорт залларида спортнинг волейбол, баскетбол, шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

- Пандемия сабаб анчадан буён бу каби спорт мусобақалари ўтказилмаган эди, - дейди Fайрат маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилбархон Йўлдошева. - Шу боис, мусобақаларида маҳалламиз ёшлари, ҳатто уй бекалари ҳам фаол қатнашди. Қолаверса, тадбирлар    орқали юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида кенг маълумотлар олдик. Бу албатта, барчамизнинг кайфиятимизни янада кўтарди.

Тадбирлар доирасида ёш рассомларнинг ижод намуналари, ҳунармандлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

"Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" ғояси остида    тарғибот тадбирлари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ