+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

Вилоятимизнинг энг фаол аёллари эътироф этилди

"Янги Ўзбекистон аёлининг янгича дунёқарашлари" шиори остида вилоят "Аёллар форуми" бўлиб ўтди.

 "Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бошланғич ташкилотлар тажрибаси" бўйича Андижон шаҳридаги "Тошкент Премиум" тантаналар саройида ўтказилган тадбирда сўз олган вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш     бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шаҳло Солиева, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов ва    бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда самарали фаолият олиб боришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, аёлнинг улуғлиги, унинг жамият ҳаётидаги, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбиясидаги ўрни ва роли  хусусида гапирди.

- Аёлнинг, онанинг  буюклиги, улуғлиги олдида ҳар қанча таъзим этсак арзийди, - дейди Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов. - Бугун гўзал опа-сингилларимиз ижтимоий ҳаётимизнинг турли жабҳаларида фидоийлик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилмоқда. Уларни, умуман, аёл зотини улуғлаш халқимиз қадриятига айланган ўлмас анъана, қолаверса, ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир.

Дастлаб форум қатнашчилари вилоятдаги нодавлат-нотижорат, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар томонидан амалга оширилган намунали ишлар, инновацион ғоялар бўйича хотин-қизларнинг ихтиролари ҳамда бошқа турли соҳалар бўйича намунали ишлар кўргазмалари билан танишди, ёш санъаткорлар, иқтидорли спортчи қизларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг "Энг яхши инвестиция лойиҳасини олиб кирган аёл", "Давлат бошқарув тизимининг фаол аёли", "Энг фаол депутат аёл","Энг фаол меҳнат фахрийси", "Энг яхши темир йўл тизими ходимаси","Туризм соҳаси ривожига самарали ҳисса қўшаётган аёл", "Энг яхши қурувчи аёл", "Энг яхши хайдовчи аёл", "Энг яхши спорт мураббийси" сингари   олтмишга яқин йўналиш бўйича самарали меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

- Бугун мамлакатимизда биз хотин-қизларга ўз салоҳиятимизни тўлақонли намоён этишимиз учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, - дейди "Қурувчи - 97" хусусий корхонаси раҳбари Дилноза Тўланова. - Ана шу имкониятлар самараси ўлароқ кўплаб хотин-қизлар турли соҳаларда самарали иш олиб бормоқда, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Меҳнатларим эътироф этилиб, форумда "Энг яхши қурувчи аёл" йўналиши бўйича тақдирланганимдан бошим кўкка етди. Ушбу эътироф мени янада  шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.

Форум доирасида  дизайнерларнинг миллий ҳамда замонавий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ