+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Нояб 2020

ЁШЛАР МАРКАЗИДА "ЮРИДИК КЛИНИКА" ИШ БОШЛАДИ

халқаро ҳамкорлик

Андижонда "Юридик клиника" лойиҳасини самарали амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кўлами ҳам тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (UNODC ROCA) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси кўмагида амалга оширилаётган қатор лойиҳалар ана шу йўналишдаги ишларга мисолдир.

Халқаро ҳамкорлик доирасида Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида фаолият юритадиган "Юридик клиника" лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (UNODC ROCA) раҳбари Ашита Митал, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокида бўлиб ўтган тақдимотда вилоятда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Юридик клиниканинг мақсади, асосий вазифаси ва фаолиятининг муҳим йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир қатнашчилари Ёшлар марказида ташкил этилган кўргазма, "Юридик клиника" жойлашган хоналар, бу ерда олиб бориладиган ишлар, яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

- Юридик клиника эшиги ёшларимизнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Ойбек Юлдашев. - Шу билан бирга, ёшлар ҳуқуларига оид халқаро ҳужжатлар билан танишиш, ҳуқуқий мавзуда мулоқотлар ўтказиш, умуман, вилоятимиз ёшларининг фаоллигини, ҳуқуқий билимларини ошириш марказига айланади.

"Юридик клиника" интернет, зарур техник жиҳоз ва воситалар, адабиётлар билан тўла таъминланди.

Тадбирда Андижон вилояти адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ўртасида "Юридик клиника" фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир доирасида "БМТ ва ёшлар", "Ҳоким ва ёшлар"  учрашувлари ўтказилди. Учрашувларда UNODC ROCA ҳамда UNDP ташкилотларининг фаолияти, "Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги" лойиҳаси бўйича маълумотлар берилди, шунингдек, Барқарор ривожлантириш мақсадлари, Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги ташаббуслари юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари, меҳмонлари Андижон шаҳридаги Шарда халқаро университети, DIGITAL City (IT Park) фаолиятлари билан танишди.

 

 

Сожида САИДОВА