+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

МАРҲАМАТДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ

Марҳамат туманидаги Эркин Воҳидов номли шахмат ва волейбол саройида 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари бошланди.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боради.

Мусобақа очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Санжар Абдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда спортни ривожлантириш, айниқса, қизларни оммавий спорт ўйинларига жалб этиш, хусусан, волейбол бўйича  қизлар ўртасидаги турли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидлаб,  иштирокчи жамоаларга омад тилади. 

Чемпионат ўйинлари дастлаб гуруҳлар доирасида ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари ўртасида эса финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа 10 октябрга қадар давом этади.

 

Турсинбой ИСМОНОВ,

 

жамоатчи мухбир.