+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

Илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда

Айни кунларда вилоятимизнинг барча туманларида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган. Деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари ҳисобига етиштирилган "оқ олтин" ҳосили уюшқоқлик билан терилиб, вилоятимиз хирмони тобора юксалиб бормоқда.

Жумладан, Андижон туманида ҳам бу борадаги ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Жорий йилда тумандаги 124 та фермер хўжалигининг 4 минг 620 гектар майдонида пахта ҳосили етиштирилди.

Етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида 61 та терим отряди шакллантирилди. Мазкур отрядларнинг ҳар бирига техника воситалари, трактор тиркамалари бириктирилди. Айни кунларда ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган.

Абдувоҳид Ҳасанов раҳбарлик қилаётган 20-терим отряди аъзолари шу кунларда тумандаги "Қодир бобо озод замин" фермер хўжалиги далаларида етиштирилган ҳосилни териб олмоқда.

Жорий йилда 87 гектар майдонда мўл пахта ҳосили етиштирган мазкур хўжалик белгиланган 330 тонна режани бажариш арафасида турибди.  

- Асасан, тумандаги Жаннатмакон, Қўшчинор маҳаллаларида истиқомат қилувчи уй бекалари, уюшмаган ёшлардан тузилган терим отряди аъзолари томонидан ҳар куни ўртача 25-30 тонна пахта йиғиб-териб олинмоқда, - дейди отряд раҳбари Абдувоҳид Хасанов. - Теримчилар учун зарур барча шароитлар яратилган. Ишчи ва теримчиларга иссиқ овқатлар тайёрлаб берилмоқда.

Терилган пахта учун ҳар беш кунда теримчиларга даланинг ўзида нақд пул берилмоқда.

- Далаларда пахта мўл, ҳар куни 120-130 килограмм пахта теряпман, - дейди илғор теримчилардан бири Севара Мирзаева. - Биринчи беш кунликда 700 минг сўмга яқин пул олдим. Теримда фаол қатнашиб, юртимиз пахта хирмони юксалишига ҳисса қўшиш билан бирга, яхшигина даромадга ҳам эга бўляпман.

Отряд аъзоларидан Насибахон Нурматова, Минура Мамажонова, Хафизахон Ҳасанова, Ёрқиной Эргашева, Моҳинур Раҳмонова сингари илғор теримчилар кунига 110-120 килограммдан пахта териб, барчага ибрат бўлмоқда.

Туман ҳокимлиги, фермерлар томонидан илғор теримчилар рағбатлантириб борилмоқда.

 

 

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ