+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Сен 2020

АНДИЖОНГА РОССИЯЛИК ШИФОКОРЛАР КЕЛДИ

Коронавирусга қарши курашишда шифокорларимизга ёрдам бериш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида бир гуруҳ россиялик шифокорлар Андижонга ташриф буюрди.

Бугун коронавирус инфекцияси бутун инсониятни жиддий ташвишга солаётгани сир эмас.  Шу боис, касалликнинг юқиши, тарқалишининг олдини олиш ҳамда самарали даволашда бутун дунё шифокорлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бу борада айниқса, Хитой, Россия, Корея сингари давлатлар мутахассис ва шифокорларининг тажрибалари муҳим аҳамият касб этади. 

Мазкур йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясининг нуфузли шифохоналарида фаолият олиб бораётган, таркибида эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, жарроҳ,  диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалар бўлган шифокорлар мамлакатимизга келган. Улардан бир гуруҳи Андижонда бўлиб COVID-19 хасталигига чалинган беморларни даволаш ишларида тиббиёт ходимларимиз билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов россиялик шифокорлар билан учрашиб, мулоқот ўтказди. Уларга хасталикни бартараф этиш, даволашда кўрсатаётган ёрдами ва ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдирди.

- Андижонда касалликни даволашда ижобий натижаларга эришилаётганига гувоҳ бўлдик, - дейди  Москва шаҳар 4-сонли клиник касалхона анестезиолог-реаниматолог шифокори Артур Акчурин. - Мақсадимиз, бу борада ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорлик қилиш, Россияда шаклланган илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, бир сўз билан айтганда, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва даволашда биргаликда ижобий натижаларга эришишдир.

Россиялик шифокорлар маълум муддат вилоятдаги тиббий муассасаларда коронавирусга қарши курашиш ва уни даволашда андижонлик шифокорлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

 

Зухриддин  УМРЗОҚОВ