+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Сен 2020

ИЖОДИЙ ИМТИҲОНЛАР ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА?

Жараён

Бугундан мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича ижодий имтиҳонлар ҳам бошланди.

Андижон давлат университетида мавжуд 10 та алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича 8 минг нафардан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтган. Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилиши белгиланган. Бугун олтита таълим йўналиши бўйича ижодий имтиҳонлар ўтказилмоқда.

Имтиҳонлар жараёнида абитуриентларнинг хавфсизлиги ва соғлигини асраш, коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга қатъий амал қилинмоқда. Абитуриентлар университет ҳудудига кириш учун дезинфеция тунелларидан ўтмоқда, уларнинг иссиғи ўлчаниб, антисептик воситалар билан қўлларини тозаламоқда. Имтиҳон ўтказилаётган хона ва ҳудудларда масъуллар томонидан масофанинг сақланиши доимий назорат қилинмоқда. 

- Имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида имтиҳон олувчи мутахассислар юртимизнинг бошқа олий таълим муассасаларидан жалб этилди, - дейди Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев. - Жумладан, мусиқа таълими, чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик йўналишларида Ўзбекистон Консерваторияси, ТСМГ ва рангтасвир йўналишлари бўйича Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти мутахассислари, жисмоний маданият, футбол ва бокс йўналишларида эса таниқли мураббийлар, жаҳон ва Осиё чемпионлари имтиҳон олмоқда.

- Спорт фаолияти: бокс йўналиши бўйича ижодий имтиҳонни топширдим, - дейди абитуриент Шоҳрухбек Кенжаев. - Имтиҳонни бокс бўйича жаҳон чемпиони Ўткирбек Ҳайдаров раислигидаги  соҳанинг кучли мутахассисларига топширишни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Улар олдида имтиҳон топшириш бироз ҳаяжонли бўлди. Лекин юқори баллар олиш учун астойдил ҳаракат қилдим. Имтиҳонлар адолатли, юқори савияда ўтказилмоқда. Энг муносиб ва иқтидорли абитуриентлар талабаликка қабул қилинишига асло шубҳам йўқ.

Тиббиёт ходимлари ҳар бир абитуриентнинг, айниқса, спорт йўналишлари бўйича имтиҳон топшираётганларнинг соғлигини алоҳида назорат қилмоқда. Улар учун гигиена талабларига риоя қилган ҳолда сув ва бошқа салқин ичимликлар берилиши ташкил қилинган.

Университетда имтиҳонлар жараёнларини онлайн кузатиш имконини берувчи махсус http://camera.adu.uz/ платформаси ишга туширилганлиги имтиҳонларни янада шаффоф ўтишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, имтиҳонлар ўтаётган 6 та ҳудудга 20 та кузатув камераси ўрнатилган бўлиб, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари уйдан туриб имтиҳонларни кузатиб бориш имконига эга.

 Имтиҳонлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия, ички ишлар ходимлари жалб этилган.

Шаробиддин ҲОШИМЖОНОВ,

 

АДУ Матбуот котиби.