+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Авг 2020

МАҲАЛЛАМИЗНИНГ АЗАЛИЙ ОРЗУСИ УШАЛДИ

Обод гўшалар

Маҳалламиз туман марказидан 30 км олисда, чегара ҳудудида жойлашган. Бизда ишлаб чиқариш корхоналари умуман йўқ. Шу боис, қишлоғимиз аҳолиси асосан деҳқончилик билан шуғулланади. Кўп ерларимиз адирликда жойлашган, бироқ ғайрат ва шижоатли одамларимиз жуда меҳнаткаш-ки, пешона тери билан ноқулай шароит, қийинчиликларда ҳам адирликларни бўстонга айлантирганлар.

Жорий 2020 йил бутун дунё аҳли учун жуда синовли, қийин келди. Узоқ давом этган карантин тартиби айрим хонадонларни иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўйди. Усиз ҳам кам таъминланган, даромади юқори бўлмаган аҳоли қатлами қийин вазиятда қолди.

Президентимиз фармонига асосан, туманимизда ҳам ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ёрдам кўрсатилмоқда, "темир дафтар"га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилмоқда.

Маҳалламиздан 22 оила кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйҳатида туради. Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра, "темир дафтар"га киритилган қатор оилаларнинг ҳар бир аъзосига республика бюджетидан ажратилган маблағ ҳисобидан 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича ишлар тизимли олиб борилмоқда. Баҳорги карантин даврида кам таъминланган оилаларимизни помидор, бодринг, булғор қалампири, шунингдек, мевали дарахт кўчатлари билан таъминладик. Адирликка 1,5 - 2 минг тупга яқин бодом кўчатлари экилди.

Маҳалламиздаги 2 та хонадонга 10 тадан қўй, "Ёшлар келажагимиз" дастури бўйича 2 та оилага 3 тадан қорамол, ота-онасидан эрта айрилган оила фарзандларига сигир, чеварлик билан шуғулланадиган қиз-жувонларимизга тикув машиналари олиб бердик. Пишириқ цехи очган қизларимизга истеъмол кредити олишларида кўмаклашдик. 10 та хонадонга фермерларнинг ҳомийлиги асосида 50 тадан бройлер жўжа тарқатилди. Битта кам таъминланган оиламизга 100 та бройлер товуқ, яна бир хонадонга эса 5 та қуён олиб бердик. Айни кунларда иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган кам таъминланган маҳалладошимиз "Агробанк" туман бўлимининг молиявий кўмагида иссиқхона барпо этмоқда.

Маҳалла раиси сифатида ишлаётганимга 4 йил бўлган бўлса, шу вақт орасида фикри-зикрим маҳалламизнинг бош муаммоси - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш эди. Ҳар қандай қийинчиликларга, карантин режимларига қарамасдан жорий йил маҳалла аҳли учун эсда қоларли  йил бўлди. Неча йиллик орзуларимиз ушалиб, сув муаммоимиз ижобий ечимини топди. Айни кунларда водопровод қувурлари тортилиб, 5 км. масофадан қишлоғимизга ичимлик суви келтирилмоқда. Насиб этса, Мустақиллик байрамига қадар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган шукуҳли айём - Истиқлол байрами билан барча юртдошларимизни табриклайман. Синовли ва машаққатли дамлар ортда қолиб, юртимизда байрамлар бардавом бўлсин.

 

Минавархон МАҲАММЕДОВА,

Жалақудуқ туманидаги

 

"Fайрат" МФЙ раиси.