+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Март 2020

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Низомида тармоқ ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшма органлари  5 йил муддатга сайланиши белгилаб қўйилган. Касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши таркибидаги ташкилот ва муассасаларда жамоа     шартномаларининг бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайловлар ўтказилиши юзасидан умумий йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Андижон давлат университети қошидаги академик лицей, Андижон шаҳридаги 6-, 10-умумтаълим мактабларида 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномаларининг ўтган 2019 йилдаги ижроси ва ҳисобот-сайлов йиғилишлари юзасидан намунали ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда бошланғич ташкилот раислари жамоа шартномасининг касаба уюшмаси томонидан бажарилиши, уюшма аъзоларининг бурч ва масъулиятлари, ходимларнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига бўйсунишлари, шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари, умуман, касаба уюшмаларнинг вазифалари юзасидан гапириб ўтдилар. Ҳисобот-сайлов йиғилишлари фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Умумий йиғилишлар шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим, шунингдек, ихтисослаштирилган мактабларда, мактабгача таълим ташкилотларида намунали ташкил этилди. 

 

Насибахон ТЎРАҚУЛОВА,

 касаба уюшмаси Андижон

 

шаҳар кенгаши раиси.