+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Янв 2020

Тарғибот ишларини кучайтириш лозим

Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди ташаббуси билан фирибгарлик жинояти, унинг кўринишлари ва ушбу иллатнинг олдини олиш борасидаги тарғибот ишларини кучайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Судлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда кейинги пайтларда фирибгарлик жинояти билан боғлиқ ҳолатлар кўп учраётганлиги, бу иллатга чек қўйиш учун фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини янада юксалтириш муҳим эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда жиноят ишлари бўйичи Хўжаобод туман суди раиси М.Турдиева ҳамда судья А.Мадраҳимовнинг мавзу доирасидаги маърузалари тингланди.

Маърузаларда фирибгарликнинг мақсади, фақат ўзгалар мулкини эгаллаб олишга қаратилган бўлмай, балки айбдорнинг мулкий ҳуқуқларини қўлга киритишга ҳам йўналтирилган бўлади. Фирибгарликда ўзгалар мулкини қўлга киритиш ёки мазкур мулкка эгалик ҳуқуқини олиш алдов ёки    ишончни суиистеъмол қилиш воситасида амалга оширилади. Умуман, фирибгарлик икки белги билан: биринчиси - талон-тарож қилиш,  иккитнчиси - алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш билан тавсифланиши айтиб ўтилди.

Йиғилишда фирибгарликнинг олдини олиш, бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

 

Камронбек РАСУЛОВ