+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Янв 2020

Ҳарбийларнинг оила аъзоларига эҳтиром кўрсатилди

Андижон шаҳар ҳотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги" доирасида Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, фарзандлари учун шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилиб, бадиий дастур намойиш этилди.

Тадбирда қатнашган ҳарбийларнинг турмуш ўртоқлари, фарзандлари дастлаб  Андижон регистони - "Жоме" мажмуасида, сўнг Ҳайвонот боғида бўлдилар. Болажонлар турли ҳайвонларни томоша қилиб, бир олам таассуротлар олди.

- Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, байрам муносабати билан ҳарбийларимизнинг оила аъзолари кўнгилларини кўтариш, уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Моҳинур Қосимова. -  Тадбир қатнашчилари Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари ҳамиша кенг жамоатчилик эътиборда эканлигини дилдан ҳис этдилар. 

Якунда тадбир қатнашчилари учун "Мустақилликнинг 27 йиллиги" маҳалласидаги Маданият саройида концерт дастури намойиш этилди, уларга эсдалик совғалар улашилди.

 

Гулнорахон АБДИСАМАТОВА,

 

Андижон шаҳридаги "Бирлик" МФЙ мутахассиси.