+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Дек 2019

Ажрашиш арафасидаги 7 оила яраштирилди

Андижон шаҳар Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, вилоят "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Оиладаги тотувликка бирга эришамиз!" шиори остида "Маслаҳат" акцияси бўлиб ўтди.

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий, ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, ажрашиш арафасида турган ёш оилалар вакиллари, она ва қайноналар иштирокидаги акцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни аниқлаш, ажримларнинг олдини олиш, Яраштириш комиссиялари фаолиятини кучайтириш, нотинч оилалар билан манзилли ишлаш, ҳар бир низоли оилага психолог, отинойи, имом-хатиб, яраштириш комиссияси аъзоларидан вакиллар бириктириш, улар билан мулоқотни кучайтириш кўзда тутилган.

Акция очилиш тадбирида сўз олган "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Андижон шаҳар бўлими рахбари Ҳ. Жўрабекова ажрим ёқасидаги оилаларнинг муаммоларини ўрганиб, мутахассислар билан биргаликда уларни яраштириш, тушунмовчиликларга аниқлик киритиш, нотинч оилалар билан ишлашда медиация усулларини қўллашни жорий этиш борасида  фикр-мулоҳазалар билдирди.

Акция давомида ажрашиш ёқасида турган ёш оилалар, уларнинг ота-оналари билан  суҳбат ўтказилиб, ҳар икки тарафнинг муаммо ва талаблари тингланди. Тушунмовчиликларга жойида аниқлик киритилиб, маслаҳат акциясида иштирок этган 10  оиладан 7 таси яраштирилди. Қолган оилага эса ўйлаб кўриш учун муддат берилди. 

Тадбирда оилаларда қайнона ва келин муносабатидаги муаммолар, ҳаттоки баъзи оилаларнинг ажрашишига қайноталар сабаб бўлаётганлиги, кўп холларда келинларнинг қайнона-қайнотага гап қайтариши, қайноналарнинг кечиримли бўла олмаётгани норасида гўдакларнинг тирик етим бўлишига сабаб бўлаётганлиги танқид қилиниб, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 Нодирахон РАҲИМОВА,

 

Андижон шаҳридаги Бўстон МФЙ мутахассиси.