+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Окт 2016

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТУЗИЛДИ

(44-сон, 2016 й.)

2- Андижон округ сайлов комиссиясининг жорий йил 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш,    участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Сайлов участкаларида "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонун ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг асосий тадбирлар дастурига мувофиқ, ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ҳар томонлама пухта ва юқори   савияда ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайлов участкалари фаолияти белгиланган тартибда зарур жиҳозлар, техник восита ва услубий қўлланмалар билан таъминланди.

Андижон вилоятида ташкил этилган 773 сайлов участкасида 1 миллион 984 мингдан зиёд сайловчининг овоз бериши кутилмоқда. Айни пайтда сайлов участкалари комиссиялари шакллантирилди. Округ сайлов комиссияси қарори билан комиссиялар таркиби тасдиқланиб, матбуотда эълон қилинди.

Андижон шаҳридаги 24- умумтаълим мактабида жойлашган 37- сайлов участкасида 3 мингга яқин фуқаро ўз ҳуқуқидан эмин-эркин фойдаланиши учун барча шароит яратилмоқда.

 

- Сайловда иштирок этувчи фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг овоз бериши учун зарур шароит ва қулайликлар яратилмоқда, - дейди 37-участка сайлов комиссияси раиси Нортожи Эралиева. - Шу кунларда участка ҳудудида сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги борасидаги билимини ошириш, уларга сайловга оид маълумотларни етказишга бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.