+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Окт 2016

САЙЛОВ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР

(44-сон, 2016 й. 4 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни)

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан хотин-қизларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштироки масалаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситхонова олиб борган тадбирда вилоят, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича тузилган 2-Андижон округ сайлов комиссияси аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, "Олима аёл" уюшмаси, "Оила" илмий-амалий маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари масъул ходимлари,    бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда хотин-қизларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш, сайлов қонунчилигидаги муҳим ўзгаришлар, сайловга тайёргарлик ҳамда сайлов жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли мавзуларида маърузалар тингланди. Шундан сўнг мазкур йўналишдаги ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

- Жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Андижон вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Бўлажак сайловда ташкил этилган вилоятдаги 773 сайлов участкасида 1 миллион 984 минг нафардан зиёд сайловчи овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг 51 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бугунги кунда меҳнат жамоалари, таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларида муҳим сиёсий жараёнда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Семинарда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2016 йил 7 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури ижросини таъминлаш, жумладан, аҳолининг истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими тўғрисидаги билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги, вилоятдаги участка сайлов комиссиялари аъзоларининг салмоқли қисмини ҳам хотин-қизлар ташкил этганлиги умуман, вилоятимиз хотин-қизларининг сайловда фаол иштирок этишлари бўйича зарур барча ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

   - Юртимиз истиқболи, эртанги ёруғ кунини таъминлашда муҳим тадбир - Ўзекистон Республикаси Президенти сайловида вилоятимиз хотин-қизлари фаол иштирок этади, - дейди Хўжаобод туманидаги Бирлашган қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Тожбархон Йўлдошева. - Чунки фуқароларимиз, айниқса, опа-сингилларимиз сайловнинг аҳамияти, унинг ҳаётимиз учун нечоғлик муҳим тадбир эканлигини яхши англайдилар. Етакчи ва фаолларимиз томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари эса уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимларини янада бойитишга хизмат қилмоқда.

Семинарда, шунингдек, сайлов участкаларида сайловчиларнинг овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тиббиёт, оналар ва болалар хоналарини  ташкил этиш, сайловларда биринчи бор иштирок этаётган ёшларнинг билим ва тушунчаларини   бойитиш сингари қатор масалалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Онлайн семинардан сўнг вилоят хотин-қизлар қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда хотин-қизлар қўмиталарининг корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш  комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, сайловга тайёргарлик жараёнида хотин-қизлар ўртасида тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан зарур вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.