+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Окт 2016

ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ: ННТЛАР ФАОЛИЯТИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

(43- сон, 2016 й. Демократик ислоҳотлар)

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қабул қилинган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар юртимизда аҳоли ўртасида ҳуқуқий таълим борасидаги ишлар тарғиботини, юртдошларимизнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини янада ошириш имконини берди.

Демократик давлат қуришда кучли, эркин ва ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар эса фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисмидир.    Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли жабҳаларида уларнинг иштироки ва фаоллиги ортиб бормоқда. Айнан нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда фаоллик кўрсатмоқда, фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ёрдам бермоқда, давлат ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтамоқда.

2014 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги қонуннинг 12- моддасида ижтимоий шерикликни  давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари сифатида ННТларга ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва  ижтимоий буюртмалари бериш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ тартиблар белгиланган. 2015 йилнинг сентябрь ойида Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш бўйича шартнома имзоланган. Шартномада Фонд билан ҳамкорликда "Турли аҳоли қатламларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда ННТлар иштирокини фаоллаштиришга кўмаклашиш" номли лойиҳани амалга оширишга, лойиҳа доирасида қатор ишларни бажариш, тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига ҳам қатор вазифалар қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунининг 25- моддасида вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ННТлар фаолиятига даҳлдор қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари ижросини ташкил этиши лозимлиги қайд этилган. Бу нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ишларни ҳам қамраб олган бўлиб, давлат уларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди,  ижтимоий ҳаётдаги жараёнларда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.

Адлия бошқармалари ҳу-қуқий шакли ҳамда фаолият йўналишидан қатъи назар барча нодавлат нотижорат ташкилотлари билан жамият манфаатларидан келиб чиқиб ҳамкорлик қилади. Бу борада айрим йўналишлар бўйича Адлия вазирлиги ҳамда йирик нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаган.

Асосий мақсадимиз, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин иш олиб боришлари ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, ижтимоий шериклик муносабатлари механизмини такомиллаштиришдан иборат.

 

Жўрабек МАҚСУДОВ,

 

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармаси катта маслаҳатчиси.