+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Окт 2016

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

(43- сон, 2016 й.)

Андижон давлат тиббиёт институтида "Ижтимоий шериклик - тинчлик, осойишталик ва барқарор ривожланиш манбаи" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда  вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда  социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий-гуманитар соҳалардаги долзарб минтақавий вазифаларни ҳал этишда давлат бошқаруви идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлаини мустаҳкамлаш, ижтимоий шериклик субъектларига ҳуқуқий-ахборот ва услубий кўмак кўрсатиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар, хусусан, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш сингари қатор йўналишлар ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни бажаришдаги муҳим вазифаларни самарали амалга ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари фаоллигини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Жамоат фондининг эълон қилинган грант танловлари ғолибларига сертификатлар топширилди.

Якунда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, уларнинг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланиб, ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ф.ОТАХОНОВ, Б.ЮСУПОВ,

 

ФЖШМҚМИ Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари.