+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

Ютуқлар омили эътиборда

Танлов Fолиблари

Ўтган ҳафта Навоий вилоятида "Кутубхоналарнинг китобларни сақлаш бўлимида ҳужжатларни юритиш" мавзусида республика семинари ҳамда семинар доирасида "Йилнинг энг фаол  мутахассиси"  республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Ана шу тадбир ва танловда вилоятимиз вакиллари фаол иштирок этдилар. Китобларни сақлаш бўлимида иш ҳужжатларини юритиш борасидаги самарали фаолияти, илғор иш тажрибалари, қолаверса, тадбирдаги фаол иштироки учун вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директор ўринбосари Гулнорахон Маъруфова фахрий ёрлиқ билан тақдирланганлиги барчамизни қувонтирди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг энг кучли мутахассислари қатнашган "Йилнинг энг фаол  мутахассиси" республика кўрик-танловида  кутубхонамиз мутахассиси Шаробиддин Илёсов 2-ўринни эгаллаб, иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси вакилларининг эришган муваффақиятлари бежиз эмас. Чунки, кутубхонамизда белгиланган ишларни самарали ташкил этиш, мутахассислар касбий билим ва малакасини оширишга қаратилган зарур ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, ходимларнинг изланиб, янгиликка интилиб ишлашлари, ўз фаолиятларига илғор, инновацион усулларни татбиқ этишлари  доимий қўллаб-қувватланмоқда. Мухтасар айтганда, ходимларга эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш ютуқларимиз омили бўлмоқда.

Холидахон УМАРОВА,

 

вилоят Кўзи ожизлар кутубхонаси директори.