+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

«Биз коррупцияни илдизи билан қуритамиз!»

Андижонда Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши ташаббуси билан ана шундай шиор остида митинг ва юриш ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловчиларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш мақсадида шу йил 15 октябрдан 15 ноябрга қадар "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши муҳим сиёсий жараён, яъни жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга  сайловлар олдидан тарғибот тадбирларини ўтказмоқда.

 - Сайловларда аҳолининг фаол иштирок этишини, сиёсий билим ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларни ўтказишда сиёсий технологиялардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади, - дейди Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов. - Шу маънода партиямиз тарғибот тадбирларини ўзига хос тарзда ўтказиш, сайловчилар фаоллигини ошириш, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришларни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Андижон ва Асака туманларида "Коррупцияни илдизи билан қуритамиз!" шиори остида ўтказилган  митинг ва юришда депутатлар, партия фаоллари, аъзолари, партияга хайрихоҳ ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этди.

 Юришлар олдидан ўтказилган тадбирларда партиянинг сайловолди дастурида қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, жамият тараққиётига раҳна солаётган коррупцияга қарши курашиш, ушбу иллатни бартараф этишга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга алоҳида эътибор берилганлиги таъкидланди.

 Юриш қатнашчилари "Биз коррупцияга қаршимиз!",  "Коррупцияга йўл йўқ!" деган шиорларни кўтарган ҳолда марказий кўчалардан ўтди. Сайл тарзида ўтказилган юриш ва митинглар аҳоли, кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Коррупция жинояти ҳамда партия фаолияти бўйича ўтказилган викторинада ёшлар ана шу йўналишлардаги билимларини синовдан ўтказди, ёш адолатчилар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишларида эса коррупциянинг аянчли оқибатлари кўрсатиб берилди. Санъаткорларнинг чиқишлари тадбир қатнашчиларига хуш кайфият улашди.

Тадбирлар партия ғояларини тарғиб этишга, аҳолининг сиёсий фаоллигини, сайлов тўғрисидаги билимларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Малохатхон МУСАЕВА,

 

"Адолат" СДП вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" раҳбари.