+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

ИЛFОРЛАРГА АВТОМОБИЛЬ СОВFА ҚИЛИНДИ

"Пахта - 2019"

Вилоятимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Вилоятимиз пахтакорлари белгиланган йиллик маррани эгаллаш сари кундан-кунга яқинлашмоқда. Андижоннинг улкан пахта хирмонининг юксалишига барча туманлар муносиб ҳисса қўшяпти. Айни кунга қадар Пахтаобод, Булоқбоши, Жалақудуқ туманлари белгиланган режани адо этиб, илғорлар сафида бормоқда.

Жорий йилда Булоқбоши тумани пахтакорлари давлатга 9 минг 300 тоннадан зиёд сифатли пахта ҳосили топшириб, белгиланган йиллик режани 21 иш кунида бажарди.

Пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Туманимиз маҳалла фуқаролар йиғинларидан уй бекалари, уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат 6 минг 200 нафар теримчи  37 терим отряди таркибида теримга жалб этилди.

Жорий йилда теримнинг маҳаллий шароитдан, пахтанинг очилиши, фермер хўжаликлари имкониятларидан келиб чиқиб  бошланишига алоҳида эътибор қаратилди. Энг асосийси, пахта ҳосили четдан келадиган ёрдамчилар кўмагисиз териб олинди. Терилган ҳар бир кило пахта учун теримчиларга 1000 сўмдан пул тўланди. Шунингдек, теримчиларга тушликка иссиқ овқат ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратиб берилди.

Бу каби эътибор ва рағбат, терим пулларининг ўз вақтида бериб борилиши, илғорларни моддий ва маънавий тақдирлаш, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш теримчиларни фидойиликка ундади.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман пахтакорлари эришган зафар муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоятимиз ҳокими Ш. Абдураҳмонов барчани муборакбод этиб, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари Абдуҳошим Нурматов, Исматулло Исматов ҳамда пешқадам теримчи Майрамхон Пирматовага "Жентра" ва ""Спарк" автомобиллари совға қилди.

Рағбат ва эътибордан руҳланган туман пахтакорлари далаларда етиштирилган пахта ҳосилини охирги мисқолигача йиғиб-териб олишга аҳд қилдилар.

 

Гулнорахон

ХУДОЙБЕРДИЕВА,

 

Булоқбоши тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.