+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

"МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ" ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ: "ПАРТИЯМИЗ САЙЛОВДА ЭНГ КЎП ОВОЗ ОЛАДИ"

жараён

Нима учун одамларнинг сиёсий партияларга ишончи баланд эмас? Сиёсий партиялардан сайланган депутатлар партия ва одамлар ишончини қай даражада оқлай оляпти?..

Андижон шаҳрида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан "Сайлов жараёнларида партия фаолиятини ёритишнинг янгича усуллари" мавзусида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида юқоридаги каби қатор саволлар доирасида муносабатлар билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши раиси Ҳомиджон Омонов   журналистларга партиянинг ОАВ билан ҳамкорлиги, умуман, сайловга тайёргарлик ишлари, партия сайловолди дастури, унинг муҳим йўналиш ва жиҳатлари ҳақида кенг маълумотлар берди.

Жорий йилда "Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар" шиори остида ўтказиладиган сайловлар аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Чунки, кейинги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги демократик ўзгаришлар нафақат партиялар, балки фуқароларнинг ҳам сайловларга бўлган муносабатини ўзгартириб юборди. Шу маънода партия вилоят кенгаши сайлов жараёнидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил этиш, депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқди.  Мақсадимиз, ана шу таклифлар асосида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш, тарғибот ишларини самарали йўлга қўйишдан, провардида сайловларда энг кўп овоз олишдан иборат.

Анжуманда бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, партия сайловолди дастурини тарғиб этиш, сайловларда фуқароларнинг онгли ва фаол иштирокини таъминлаш, партия ва ОАВ ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Камола АБДУВАЛИЕВА,

 

 Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши матбуот котиби.