+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

Оғир турмуш шароитидаги аёлларга арзон уй-жойлар топширилди

Ижтимоий ҳимоя

Бугунги кунда мамлакатимизда оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган,   фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларни ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, уларни арзон уй-жой билан таъминлаш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ана шу йўналишдаги амалий ишларнинг ёрқин намунасидир.

Жумладан, қарор ижроси доирасида Андижон туманида яшовчи оғир турмуш шароитидаги аёлларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг яшаш шароити ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Куни кеча ана шундай аёллардан 20 нафарига арзон уй-жойларнинг калитлари топширилди.

Янги уй соҳибасига айланган аёлларимиз кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан чексиз миннатдор эканликларини билдирдилар.

 

Ферузахон УМАРОВА,

 

Андижон тумани хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси.