+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

ТАРFИБОТ ИШЛАРИ ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР БЕРМОҚДА

Бугун мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд тизимини ислоҳ қилиш, демократлаштириш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритувининг сифатини, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш, суд, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини юртимизнинг ҳар бир фуқароси дилдан ҳис этмоқда. 

Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди томонидан ана шу йўналишда,  айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида амалдаги қонун ва тартиблар доирасида 44 нафар шахсга нисбатан 40 та жиноят иши кўриб чиқилди. Хусусан, 35 нафар шахсга нисбатан 30 та жиноят иши сайёр суд мажлисларида кўрилди.

Қатор маҳаллалар, Пахтаобод енгил саноат ҳамда Тиббиёт коллежларида, меҳнат жамоаларида ўтказилган сайёр суд мажлисларида суд идоралари ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш, қонун устуворлигини, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, турли иллатларга барҳам бериш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ўтказилаган мулоқот ва  суҳбатлар ижобий натижалар бермоқда.

Амалга оширилаётган юқоридаги каби тарғибот-тушунтириш ишлар самараси ўлароқ, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрилган жиноят ишлари 8 тага камайди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди Ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бошқа мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги тарғибот ишларини изчил ва тизимли равишда давом эттиради.

 

Ш. МИРЗОКИРОВ,

 

Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди раиси.