+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

ҚАРДОШ ХАЛҚЛАР ИЖОДКОРЛАРИ ДИЛЛАШДИ

Дўстлик анжумани

Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти ва адабиёти кунлари бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида Чимкент шаҳрида қардош халқлар ўртасида адабий, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшни халқларнинг маданияти, санъати, тили ва адабиётини, шунингдек, ўзбек тили ва адабиётини тарғиб этишга бағишланган анжуман ўтказилди. Тадбирга Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистондан ижодкорлар таклиф этилди. Қувонарлиси, унда вилоятимиздан ҳам бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди.

Анжуман олдидан иштирокчилар Чимкент вилояти Сайрам туманидаги ўзбек миллий драма театрида ўтказилган тадбир меҳмони бўлдилар. Меҳмонларни қозоқ халқининг атоқли оқини Абай номидаги ўзбек академик театри жамоаси, "Истеъдод" адабий бирлашма раиси Раҳим Рашид, Қозоғистон Республкаси ўзбеклари "Дўстлик" ҳамжамияти "Ижодкор" адабий бирлашмаси раиси, Қозоғистон Ёзувчилар ҳамда Журналистлар уюшмаси аъзоси, шоир, ёзувчи, таржимон Абдураҳим Пратов,  "Чимкент" ижодий уюшмаси раисаси Эркиной Султонова, Қозоғистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, олий тоифали филолог, таржимон Озода Аҳмедова ва бошқалар кутиб олди. Тадбирда қардош халқлар ўртасидаги маданий, адабий, ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар А. Пиратов бошчилигида Сайрам туманидаги ҳожи Аҳмад Яссавий хазратларининг отаси Иброҳим ота, онаси Оиша отуннинг (Қорасочбегим) қабрини зиёрат қилдилар.

21 сентябрь куни меҳмонлар Чимкентдаги Қозоғистон Миллий ассамблеяси биносида ўтказилган анжуманда қатнашди. Анжуманда Марказий Осиё халқлари ҳаётида бу каби маданий, адабий тадбирлар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, қўшни, қардош халқлар ўртасидаги маданий, адабий, ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, умуминсоний маънавиятни бойитиш, миллатлараро муносабатлар ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, ижодий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  Турли халқлар тилларида ижро этилган куй-қўшиқлар, ўқилган шеърлар барчага хуш кайфият улашди.

Тадбирда Чимкент шаҳридаги Ойбек номли 14-ўрта мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан  "Ўзбек тили - она тилим, Қозоқ тили - ватан тилим" мавзусида кўргазма ташкил этилди. Тадбир сўнггида иштирокчилар бир-бирларига ўзларининг китобларидан тақдим этдилар,     совға-саломлар топширилди. Қўшни давлатлардан келган ижодкорлар Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданий бирлашмаси "Дўстлик" ҳамжамиятининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар "Чимкент" ижодий уюшмаси раисаси Эркиной Султонова бошчилигида Туркистондаги Амир Темур бобомиз томонидан барпо этилган ҳожи Аҳмад Яссавий  мақбараларини зиёрат қилди.

Мазмунли, илҳомбахш, юқори ижодий кўтаринкилик билан ўтган тадбирлар унутилмас таассуротларга бой бўлди. Қардош халқлар ижодкорлари диллашиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Энг муҳими, анжуман халқларимиз ўртасидаги алоқаларни   мустаҳкамлаш билан бирга, ижодкорларни бир-бирлари билан яқинлаштирди.

 

       Ойгул ЭШМУРОДОВА,

Феруза ХОЖИМАТОВА,

 

анжуман иштирокчилари.