+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

"ДЎППИ ТИКДИМ ИПАКЛАРИ ТИЛЛОДАН"

Ана шу сатрлар билан бошланувчи машҳур қўшиқ садолари остида Пахтаобод туманида ўтказилган Дўппи сайли тадбири туман марказидаги бош кўчада миллий либос ва дўппи кийган минглаб йигит-қизларнинг оммавий юриши билан бошланди.

Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган сайил доирасидаги тадбирлар туман марказий маданият ва истироҳат боғида давом этди.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, уюшмаган ёшлар вакиллари иштирокида миллий қадрият ва анъаналаримизни мазмунан бойитиш, уларни аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур   сингдириш, миллий либосларимиз, хусусан, дўппини кенг тарғиб этиш, ёшларда миллий либосларимизга ҳурмат туйғусиини кучайтириш, уларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш ҳамда дўппидўзларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир халқ сайлига айланиб кетди.

- Инсоннинг либоси унинг ички дунёсини, одоб-ахлоқини кўрсатади, - дейди Пахтаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ойдиной Хайиталиева. - Миллий либосларимиз эса миллий қадриятларимизни англашга хизмат қилади. Афсуски,      кейинги йилларда юртимизга кириб келаётган "оммавий маданият" кўринишлари таъсирида айниқса, ёшларимиз орасида миллий либосларимизга, хусусан, дўппига бўлган муносабат бироз пасайгандай бўлди. Лекин, халқимиз ўзининг ўлмас анъана ва қадриятларини асло унутмайди. Шу маънода, миллий бош кийимимизни эъзозлаб, фарзандларимиз онгига либослар билан боғлиқ миллий анъаналаримизни сингдириб борсак, миллий қадриятларимизни тобора чуқур илдиз отишига ҳисса қўшган бўламиз.

Сайилда чевар, дизайнер ва дўппидўзлар томонидан тайёрланган миллий либослар, дўппилар, ёш мусаввирларнинг ижод намуналари кўргазмалари ташкил этилди.

Кекса момоларимиз, дўппидўз ҳунармандлар иштирокидаги суҳбатлар ёшларнинг дўппи ҳақидаги билим ва тушунчаларини янада бойитди.

- Дўппи нафақат миллий кийим, балки, бошқа турли вазифаларни бажариши билан ҳам аҳамиятлидир, - дейди Қорашоҳ маҳалласида яшовчи дўппидўз Одинахон Сотволдиева. - "Дўппи бошни иссиқ-совуқдан, шамоллашдан, чанглардан сақлайди. Ўзбек қизларининг дастурхон атрофида, таом тайёрлаётганда ялангбош юриши одобсизлик саналади. Бундан ташқари, дўппи бошнинг давлати ҳисобланган. Шу боис, халқимиз уни азалдан авайлаб-асраган, оёқости бўлишига йўл қўймаган.

Дўппидўз момоларимизнинг айтишича, дўппига тикилган гуллар ҳам ўзига хос маъноларни англатар экан. Дўппининг тепа қисмидаги тўртта гул эркаклар саломатлигини тўрт томондан ҳимоялаб туришини, четларидаги ўн олти гул эса бош кийим соҳибининг серфарзанд ва оиласининг аҳил бўлиши тилагини англатади.

Бадиий жамоалар, санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, саҳна кўринишлари, ижро этилган шеърлар, рақслар орқали миллий урф-одатларимиз, либосларимиз, дўппи кенг тарғиб этилди.

Якунда тадбирнинг фаол иштирокчилари, ўтказилган танлов ғолиб ва        совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Одинахон  МАМАЖОНОВА,

 

Пахтаобод туман хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси.