+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида "Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигини барқарор ва инновацион ривожлантиришда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш" мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди.

15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланиб, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон "Аграр соҳа аёллари" уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари,    томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда аграр соҳада фаолият олиб бораётган олималар, фермер хўжаликлари раҳбарлари бўлган опа-сингилларимиз, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, мавзу доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Анжуманда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори вазифасини бажарувчи Комилжон Комилов, Ўзбекистон аграр соҳа аёллар уюшмаси раиси Адиба Аҳмаджонова ва бошқалар томонидан вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузи ва фаоллигини ошириш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш, билим доирасини кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш, қишлоқдаги аёллар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, вилоят қишлоқ хўжалигини  барқарор ва инновацион ривожлантиришда хотин-қизларнинг роли ва иштирокини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Анжуманда мутахассисларнинг "Андижон вилоятида раҳбар аёлларнинг ишлаб чиқаришдаги ўрни", "Андижон вилояти қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар", "Андижон вилояти шароитида чорвачилик соҳасидаги янги инновацион технологиялар", сингари қатор мавзулардаги маърузалари тингланди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда Андижон вилояти "Аграр соҳа аёллари" уюшмаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Иштирокчиларга янги уюшманинг мақсад-вазифалари, фаолият йўналишлари хусусида кенг маълумотлар берилди.

Маҳпузахон ЮСУПОВА,

вилоят "Аграр соҳа аёллари"

уюшмаси раиси,

 

қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.