+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Сен 2019

"Бугунги ўспирин қиз - эртанги бўлажак она!"

Андижон шаҳридаги "Яхши" маҳалла фуқаролар йиғинида "Бугунги ўспирин қиз - эртанги бўлажак она!" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 46-қишлоқ оилавий поликлиникаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирга ҳудуддаги ўспирин қизлар, уларнинг оналари, ҳомиладор келинлар, қайноналар, маҳалла фаоллари таклиф этилди.

Яхши маҳалла фуқаролар йиғинида 4,5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳолисининг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этадиган маҳалла шаҳардаги намунали маҳаллаларидан бири ҳисобланади.

Тадбирда сўз олган вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази гинекологи Дилноза Эгамбердиева, Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника бош шифокори Муҳаррамхон Раҳмонова, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси Жанона Мамадалиева, вилоят соғлиқни сақлаш    бошқармаси ходими Ураимжон Усмоновлар оилалар тинчлиги, бахти соғлик-саломатликка бевосита боғлиқ эканлиги, соғлом зурриёт дунёга келиши учун энг аввало, она соғлом бўлиши лозимлиги, қизларни турмушга тайёрлаш, саломатликларига эътиборли бўлиш, тўйдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, ҳомиладор аёллар ва ўсмир қизлар ўртасида учраётган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида маълумот бердилар.

-Турмушга чиққан ҳар қандай қиз она бўлиш орзуси билан яшайди, - дейди гинеколог Дилноза Эгамбердиева. - Аммо, соғлом фарзанд кўриб, туғруқхонадан бағрига босиб чиқиш насиб этиши учун аёл ўз саломатлигига нафақат ҳомиладорлик вақтида, балки, ундан ҳам аввалроқ, ўспиринлик давридан бошлаб эътиборли бўлиши, соғлом фарзанд кўришга тайёрланмоғи лозим. Шуни ҳамиша ёдда тутишимиз керакки, бугунги ўсмир қизимиз - эртанги бўлажак она. Шундай экан, биз шифокорлар қиз ўстираётган оналардан қиз боланинг соғлигига, айниқса, балоғатга ўтиш даврида аҳамият беришларини, фарзандидаги ҳар бир ўзгаришни эътиборсиз қолдирмасликларини сўрар эдик.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди. Тадбирда Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 46-қишлоқ оилавий поликлиникаси касаба уюшмаси етакчиси Хусанбой Худойбердиев томонидан иштирокчиларга мавзуга оид  буклетлар тарқатилди.

Муқаддамхон ХОДЖАЕВА,

 

Андижон шаҳридаги "Яхши" маҳалла фуқаролар йиғини раиси.