+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Авг 2019

"ЭНГ УЛУF, ЭНГ АЗИЗ" ТАНЛОВИ FОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Айни кунларда юртимизнинг барча гўшаларида халқимизнинг энг улуғ байрами - Мустақиллик байрамини чиройли ва мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Андижон шаҳридаги вилоят Қўғирчоқ театрида ана шу улуғ санага тайёргарлик, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида бўлиб ўтган "Энг улуғ, энг азиз" танловининг вилоят босқичи ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари,    халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссаси, юртимизда ижодкорларнинг самарали ижод қилишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда мазкур танлов муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Танловда шоир ва ёзувчиларнинг, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг, шунингдек, мусаввир, халқ амалий санъати вакиллари ҳамда фотограф ва дизайнерларнинг 800 дан зиёд ижодий ишлари кўриб чиқилди.

- Танлов кўргазмаларида намойиш этилган ижодий ишларнинг ўзига хослиги,  мазмунан бойлигини, ранг-баранглигини алоҳида эътироф этиш жоиз, - дейди Андижон вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи А. Султонов. - Ана шу асарларда истиқлол ғоялари, халқимиз маънавияти, онг ва тафаккуридаги ўзгаришлар ўзига хос талқин этилганлиги янада аҳамиятлидир.

Танлов иштирокчилари истиқлол халқимиз учун улуғ неъмат эканлигини, мустақиллик йилларида юртимизда, хусусан, Андижонда қўлга киритилаётган улкан ютуқларнинг мазмун-моҳиятини, бунёдкорлик ишларини, бой тарихимиз, халқимизнинг урф-одатлари, миллий қадриятларини бадиий асарлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг    журналистик ижод намуналари, фотография, дизайнерлик ишлари ҳамда тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб берди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, адабиёт йўналиши бўйича шоира Хуршида Ваҳобжон қизи "Янги тонг" шеърий китоби учун 1-ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрин "Заршода" китоби учун шоир Баҳодир Андижонийга, учинчи ўрин "Балки яна..." шеърий тўплами учун Умида Исмоиловага насиб этди.

Телерадио йўналиши бўйича Андижон вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Матлубахон Юсупова 1-ўринга, "Ўзбекистон" телерадио каналининг вилоят мухбири Иброҳимжолн Зуфаров иккинчи ўринга, "Ёшлар" телерадиоканали вилоят мухбири Наргиза Эшонова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Босма оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва ижодкорларининг журналистик ишлари йўналиши бўйича Балиқчи тумани "Fалаба" газетаси таҳририятига 1- ўрин, Андижоннома" газетаси масъул котиби Халимжон Тоҳировга иккинчи ўрин, Хўжаобод тумани "Ҳақиқат" газетасига учинчи ўрин насиб этди.

Тасвирий санъат, фото ва дизайн йўналиши бўйича Жалақудуқ туманидаги 13-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, мусаввир Рустамжон Ўрозов тақдим этган асар ва ижодий ишлари билан биринчи ўринни қўлга киритди. Ижодкор Мавлудахон Абдуллажонова иккинчи, "Иқбол" газетаси фотомухбири Зухриддин Умрзоқов учинчи ўринга сазовор бўлди.

- Танловда мамлакатимиз мустақиллигини, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи ижодий ишларим билан  қатнашдим, - дейди танлов ғолибларидан бири Рустамжон Ўрозов. - Ижодий ишларим эътироф этилиб, ғолиб бўлганлигимдан беҳад хурсандман. Бу менга куч ва илҳом бағишлайди, келгусида ижодимни янада юксалтиришга, юртимиз ҳаётидаги ўзгаришларни ўзига хос, рангин бўёқларда тасвирлашга ҳаракат қиламан.

Якунда барча йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди. Бир гуруҳ ижодкорлар раҳбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.

 

  Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ