+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2019

Қўшма дастурлар асосида мутахассислар тайёрланади

Халқаро ҳамкорлик

Андижон машинасозлик  институти ҳамда Россия Федерацияси Новосибирск давлат техника университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги" қарори ижроси доирасида Андижон машинасозлик институти раҳбарияти таклифига биноан Россия Федерацияси Новосибирск давлат техника университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Вадим Некрасов Андижонда бўлди.

Андижон машинасозлик  институти раҳбарияти билан учрашувда икки олий ўқув юрти ўртасида қўшма дастур асосида талабалар ўқитиш, турли ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш, илмий-услубий ҳамда педагоглар, талабаларнинг тажриба алмашишларини йўлга қўйиш бўйича меморандум ва келишув борасида амалга оширилиши белгиланган ишлар ижросини таъминлаш, ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Ҳамкорлик доирасида Новосибирск давлат техника университети ва Андижон машинасозлик институти ўртасида "Хизматлар соҳаси (автомобиль транспорти)" бакалавр йўналишида (2+2 қўшма дастури асосида), "Замонавий машинасозлик технологияси" магистратура мутахассислиги бўйича (1+1 қўшма дастури асосида) ҳамда "Аддитив технологиялар"   магистратура мутахассислиги бўйича (1+1 қўшма дастури асосида) қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек, тор доирадаги мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган "Материалшунослик (пластик материаллар)" йўналиши бўйича бир йиллик қўшма сертификат дастурини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

- Ушбу ҳамкорлик ҳар икки олий таълим муассасаси учун ҳам фойдалидир, - дейди Андижон машинасозлик институти ректори вазифасини бажарувчи Акмалжон Эрматов. - Айниқса, таълим сифати, мамлакатимиз машинасозлик тизими учун малакали мутахассислар тайёрлаш ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Қўшма дастурлар 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб   амалга оширилиши белгиланган.

 

Отабек ОДИЛОВ,

 

институт матбуот котиби.