+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2019

Уй бекалари иштирокида веломарафон ўтказилди

Велоспорт

Андижон шаҳрида "Соғлом аёл - жамият кўрки" шиори остида хотин-қизлар ўртасида велопойга мусобақаси бўлиб ўтди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган веломарафон очилишида мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларнинг спорт билан оммавий шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, уй бекалари ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

- Веломарафонда шаҳар маҳаллаларида яшаётган 150 нафарга яқин уй бекалари, корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган опа-сингилларимиз иштирок этди, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Равшаной Жўрабоева. - Ушбу мусобақа хотин-қизлар ўртасида велоспортни оммалаштириш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш,        соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Мусобақа иштирокчилари  18 дан 30 ёшгача, 31 дан 45 ёшгача ҳамда 45 ёшдан юқори ёш гуруҳлар доирасида ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизиқарли ўтган баҳслар якунига кўра, "Ўзбегим" маҳалласидан Д.Исахонова, "Озодлик" маҳалласидан Ш.Дадахонова, "Бирлик" маҳалласидан  Г.Абдусаматова ўз ёш гуруҳларида биринчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақанинг ғолиб ва     совриндорлари, шунингдек, "Энг ёши улуғ пойгачи", "Энг маҳоратли пойгачи", "Энг ёш пойгачи", "Энг фаол аёл пойгачи", "Fалабага бўлган интилиши учун" сингари қатор   номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, мусобақа ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Оминахон ТОЖИАҲМЕДОВА,

 

Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси.