+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2019

Ҳоким ўринбосарларига сертификатлар топширилди

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, жамият тараққиётининг қай даражада ривожланиши, Президентимиз, ҳукуматимиз сиёсатининг ижросини таъминлаш энг аввало, малакали кадрларга, айниқса, раҳбар кадрларга боғлиқ. Бугун улар қай даражада иш олиб бормоқда? Уларнинг  фаолиятидан фуқароларнинг кўнгли тўляптими?

Марҳамат туманида вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси Фарғона филиали битирувчиларига сертификатлар топширишга бағишланган тадбирда ана шулар ҳақида атрофлича сўз юритилди. 

Академия тингловчиларига давлат, хўжалик ва жамият    бошқаруви, психология, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқарувнинг замонавий методлари ва ҳуқуқий асослари соҳалари, ташаббускорлик ва лидерлик сифатларини эгаллаш бўйича  билимлар берилади.  Шунингдек, уларда тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш, фавқулодда вазиятларда қарорлар қабул қилиш кўникмалари шакллантирилади.

Ўтган йили ва жорий йилнинг ўтган даврида Академиянинг Фарғона филиалида Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган 90 нафардан ортиқ турли даражадаги раҳбарлар таҳсил олди, - дейди вилоят ҳокимлиги қошидаги Захира кадрлар мактаби директори Азизбек Сотволдиев. - Улар бошқарув тизимида иш юритиш, бошқарувнинг ўзига хос усуллари, инновацион ёндашув, бу борадаги илғор миллий ва хорижий тажрибалар  бўйича пухта билим олди. 

Академиянинг махсус курс машғулотларини муваффақиятли тамомлаган туман, шаҳар ҳокимларининг инвестиция, ёшлар, хотин-қизлар, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига сертификатлар тантанали равишда топширилди.

-  Курс машғулотларида катта тажрибага эга амалиётчи-мутахассислар, профессор-ўқитувчилардан бошқарувга оид кўп нарсаларни ўргандик, - дейди Хонобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мухтасар Хошимова. - Ўрганганларимиз, олган билимларимиз, шубҳасиз,  келгусидаги фаолиятимизни янада самарали бўлишига ёрдам беради.

 Шу куни вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Захира кадрлар мактабини тамомлаган бир гуруҳ тингловчиларга ҳам сертификатлар топширилди.

Гуллола САТИМОВА,

 

вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Захира кадрлар мактаби битирувчиси.