+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2019

Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!

обод манзиллар

Вилоятимизда "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!" кўрик-танлови якунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида белгиланган вазифалар ижроси, қолаверса, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш борасидаги илғор ташаббусларни, олиб борилаётган ибратли ишларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, юрт ободлиги йўлидаги хайрли ҳаракатда аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини фуқароларимиз онгига чуқурроқ сингдириш, қишлоқлар, маҳаллалар, гузарлар, бозорлар, зиёратгоҳлар, ташкилот ва муассасалардаги тозалик, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини кенг оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар мазкур кўрик-танлов доирасида атрофлича кўриб чиқилди.

Танлов якунига бағишланган фестиваль доирасида қатор тадбир ва танловлар ўтказилди.

 Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчиси ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодлариини юзага чиқаришга қаратилган. Мазкур йўналиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокими соврини учун энг яхши "Андижон полкаси" рақси ижрочиси ва жамоаси танлови ўтказилиши ёшларнинг санъатга  қизиқишларини ошириш, иқтидорларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган.

"Андижон полкаси" ўзига хос феъл-атвор, мардлик, тантиликни ифода этувчи рақс. У ижро этилганида кўнгилларга жўшқинлик, хуш кайфият ва кўтаринкилик кириб келади. Миллий қадриятлардан бирига, санъат дурдонасига айланган, ўзига хос тарихга эга ушбу бетакрор рақс неча йиллар ўтса ҳамки, охори тўкилмади, одамларнинг қалбидан жой олиб, янада сайқалланиб, оммалашиб бормоқда.

Маълумки, ушбу рақс мусиқаси Ориф гармон Тошматов томонидан басталанган, уни саҳналаштиришда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуғаффор Қодировнинг меҳнатлари катта. Рақснинг ҳар бир ҳаракати  ўзига хос маънони  англатади.

Андижоннинг сўлим ва обод Боғи Бобур дам олиш масканида ўтказилган энг яхши "Андижон полкаси" рақси ижрочиси ва жамоаси танловининг саралаш  босқичида вилоятдаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, маданият бошқармаси тасарруфидаги рақс жамоалари бўлган мингдан ортиқ ҳаваскор ҳамда профессионал раққослар иштирок этди. Айниқса, уларнинг жўрлигида ижро этилган рақс барчани хайратга солди.

Туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган "Зилола", "Бедана", "Гавҳар", "Отуш" ва бошқа фольклор-этнографик ансамбллар, бадиий жамоалар томонидан ижро этилган миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган лапар, ўлан, айтишувлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

- Президентимизнинг бешта ташаббуси бўйича туманимиздаги мавжуд маданият марказларининг барчасида биринчи йўналиш асосида бадиий ҳаваскорлик жамоалари тузилди, - дейди Пахтаобод тумани маданият бўлими раҳбари Адолатхон Раҳмонова. - "Бойчечак", "Ифтихор", "Парвоз" деб номланган ушбу ансамблларга 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли йигит-қизлар жалб этилди.

Шу куни "Андижон полкаси" рақс танловининг тизимлар доирасидаги саралаш босқичида энг яхши деб топилган ижрочилар ва жамоалар вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.

- Жамоамиз ижро этган "Андижон полкаси" рақси юқори баҳоланиб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдик, - дейди Андижон шаҳридаги "Андижон йигитлари" рақс гуруҳи раҳбари Алишер Тожибоев. - Энг асосийси, жозибадор рақс ижроси билан инсонларга хушнудлик, хуш кайфият улашаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Насиб этса, танловнинг вилоят босқичида ҳам юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

 Шундан сўнг фестиваль тадбирлари Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида "Ободлик кўнгилдан бошланади" шиори остида гуллар байрами билан давом этди.

Боғ дарвозаси олдидаги фаввора нафис куйлар оғушида кўкка бўй чўзди. Боғнинг ҳар бир қадами турфа гуллар билан безанди. Айниқса, шеърият мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий хазратларининг ҳайкали ва унинг "Хамса" китобига жамланган беш достони номлари турли ранглардаги гуллар билан ёзилгани, гуллардан миллий рамзларимиз - байроқ, герб, Конституция китоби яратилганлиги  Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси билан рамзий боғлиқликни мужассам этди. Бундан ташқари, шоҳ ва шоир З.М. Бобур ҳайкалининг гуллар билан безатилиши,   халқимизнинг ардоқли ижодкори Муҳаммад Юсуф сиймосининг яратилганлиги барчада унутулмас таассуротлар қолдирди. 

Бундай ўзига хос композициялар юрт тинчлиги, хотиржамлигига шукроналик, ёшларни одоб-ахлоқли, илмли, ҳалол, меҳнатсевар ва жасур бўлишга, юртни ардоқлашга, юрт учун фидойи бўлишга ундаш билан бирга,   қалбларида улуғ аждодларга ҳурмат, улардан,  қолаверса, озод ва обод Ватандан фахрланиш  туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Шунингдек, тадбирда миллий либослар, ўқувчиларнинг қўл меҳнати буюмлари, иқтидорли ёшларнинг инновацион лойиҳалари, мусаввирлик асарлари, яратилган веб-сайт, электрон дарсликлар, китоблар, Ватан манзараларини акс эттирувчи видеороликлар, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш доирасида намойиш этилган кўргазмалар ҳамда ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш    уйғотди.

- Бугунги кун ёшларига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди, - дейди "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ўктамжон Охунов. - Ёшларга ўз  иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Қалбида шижоат, интилиш, юксак марраларни забт этишга иштиёқи баланд ёшларимиз эришаётган ютуқлар ҳам жуда кўп. Бу юртимиз эртаси янада порлоқ бўлишининг ёрқин намунасидир.

Боғ марказидаги амфитеатрда "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!" кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов Президентимиз Андижон вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган вазифалар хусусида гапириб, умумий қиймати 25 триллион сўм бўлган  910 та лойиҳа амалга оширилиши, натижада 46 минг 600 дан зиёд янги иш ўринлари яратилишини таъкидлади. Қурилиш ва ободонлаштириш соҳасига 1 триллион 846 миллиард сўм йўналтирилаётгани ҳам бунёдкорлик борасидаги ишлар кўлами нечоғли катта эканлигини айтиб, айни кунда Марҳамат ва Бўз туманларини намунали туманга айлантириш бўйича ишлар бошланганлигини қайд этди.

Тадбирда бунёдкорлик ифодаси бўлган "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!" шиори остида ўтказилган кўрик-танловнинг "Энг обод туман" номинацияси бўйича ғолиб деб топилган Қўрғонтепа тумани, "Энг кўркам маҳалла" деб эътироф этилган Пахтаобод туманидаги Учкўза маҳалласи вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди. Шунингдек, танловдаги фаол иштироки учун мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, маданият ва соғлиқни сақлаш  бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Фестиваль тадбирлари  пойтахтдан ташриф буюрган  Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.                         

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ